

Африка Миллатлар кубогининг 2019 йилги мусобақаси Камерун мезбонлигида ўтиши керак эди. Бироқ Камерун мусобақа учун қуриб битказилиши керак бўлган обектларни кечиктиргани учун мезбонликдан маҳрум қилинди. Эндиликда мусобақа мезбонлигига эга бўлишни хоҳлаган давлатлар декабр сўнгига қадар ариза топширишлари лозим. Асосий даъвогар сифатида Марокаш эътироф этилмоқда.



