"Кальяри" устози истеъфога чиқарилди

Sherzod Nurmatov
14 сен 2021, 21:29
Жамоа бош мураббийсиз қолди.

"Кальяри" ўз расмий сайтида бош мураббий Леонардо Семпличи ишдан бўшатилганини эълон қилди. 

Жамоа ёрдамчи мураббийлари ишда қолади.

Семпличи "Кальяри"ни февралдан буён бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остидаги клуб ушбу мавсумда 3 ўйинда 1 очко тўплади ва 18-ўринда бормоқда. 

Бу Италия А Сериясидаги куннинг иккинчи истеъфоси бўлди. Сал олдинроқ Эусебио Ди Франческо "Верона"дан кетганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: cagliaricalcio.com