Жозеп Бартомеу: "Месси фаолияти якунланганидан сўнг ҳам "Барса"да қолади"

Alisher
13 июл 2020
"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу жамоа форварди Лионель Мессининг клубдаги келажаги ҳақида гапирди.

"Биз Месси билан гаплашганмиз, гаплашяпмиз ва гаплашамиз. У тарихдаги энг зўри, ҳали унинг олдида футболда кўплаб йиллар бор. Лео ажойиб формада.

Унинг "Барселона"да қолиши борасида менда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Месси фаолияти якунланганидан сўнг ҳам клубда бўлади", - дейди Бартомеу.

Аргентиналик футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол ва 23та ассист қайд этди.


AlisherMuallif
Manba: Mundo Deportivo