Жозе Моуриньо нимадан ҳайрон бўлди?!

Tolibjon Qosimov
29 ноя 2017, 20:59
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛ 14-тури доирасида "Уотфорд" устидан қозонилган ғалаба (4:2)дан кейин фикрларини билдириб ўтди.

"Муҳими, биз кетма-кет учта ўйинни ютдик, 9 очко - бу яхши. Сафарда "Челси"га ютқаздик, "Ливерпуль" билан дуранг ўйнадик, "Хаддерсфилд"га имкониятни бой бердик. Бу ерда ғалаба қозониш керак эди ва биз буни уддаладик. Иккинчи бўлимда ҳисоб 5:0 ёки 6:0 бўлиши керак эди, лекин биз ўз имкониятларимизни бой бердик.

Ҳайрон бўлганим, Погба унга жаримани тепишга рухсат бергани.

Эшли Янг машғулотларда жарима зарбалари устида ишлайди, унинг бу борадаги эффекти ёмон эмас. Яхшиси, биринчи голдан кейин унда ишонч пайдо бўлди ва уни ўйинда синаб кўрди. Ҳайрон бўлганим, Погба унга жаримани тепишга рухсат бергани.

Ҳозир Янг ҳар доимгидан ҳам яхшироқ ўйнамоқда. Унинг ўйинидан ҳозиргиданда кўпроқ қониқишим мумкин эмас", - деди Моуриньо.

Эшли Янг ўтган мавсум Премьер-лигада битта ҳам гол урмаган эди, "Уотфорд"га қарши баҳсда эса дубль қайд этди. У ўзининг иккинчи голини жарима зарбасидан киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: bbc.com