

“Улар аллақачон майдонда машғуотларни бошлашди. Аммо ҳали умумий гуруҳ машғулотларига қўшилишмади. Ой охирига қадар, Чемпионлар лигаси баҳслари бошланиши арафасида улар сафга қайтишади, дея умид қиламан”, дея португалиялик мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “МЮ” расмий сайти.
Шунингдек, Моуриньо ярим ҳимоячи Феллаини тиззасидан жароҳат олиб, бир неча ҳафта майдонга туша олмаслигини ҳам маълум қилди.



