

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 26 ёшли испаннинг янги агенти бўлмиш Жорже Мендеш ўз мижози борасида яқин кунларда музокара олиб боради.
Асенсио Мадрид клубида қолмоқчи, аммо бу молиявий таклифга боғлиқ бўлади.
Асенсио жорий мавсум барча мусобақаларда 38та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол уришга эришди. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



