

Мазкур баҳсни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Ҳусниддин Шодмонов ва Обид Жумаев ёрдам беради.

Қайд этиш жоиз, мазкур ҳакам икки жамоанинг Coca Cola Суперлигасининг 14-тур доирасидаги ўзаро тўқнашувини бошқариб борган ва ўшанда наманганликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Агишев, шунингдек, "Навбаҳор"нинг Ўзбекистон кубоги 1-турида "Қизилқум" (2:0), Coca Cola Суперлигасининг 18-турида "Сўғдиёна"га қарши (0:0) беллашувларида ҳам ишлаган.



