UZ

Сўнгги янгиликлар

13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  0 13:05U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон Японияга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  1 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  9 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0

Жонли йўлакда тепилган Муҳитдинов ва Исмоилов, Аброрни қувлаб кетган Кримец. "Пахтакор"нинг расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Жонли йўлакда тепилган Муҳитдинов ва Исмоилов, Аброрни қувлаб кетган Кримец. "Пахтакор"нинг расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ

Эртага, 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади.

Унда мамлакатнинг амалдаги чемпиони ва кубок соҳиби "Пахтакор" ўтган йил кумуш медалларга эга чиққан "Насаф" билан беллашади. "Championat.asia" ижодий гуруҳи муҳим тўқнашувни бевосита ўқувчилар учун ёритиб бориш мақсадида Самарқанд шаҳрига етиб келган.

Бугун Суперкубокдан олдинги расмий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Учрашувда расман мезбон мақомида бўладиган "Пахтакор" 15:00да ўйин ўтказиладиган "Динамо" стадионида расмий машғулот ўтказди. Питер Хюистра бошчилигида ўтган машғулотда жами 20 нафар футболчи иштирок этди. Шулардан 17 нафари ўйинчи, 3 нафари дарвозабон. Барча тўлиқ шуғулланди, ҳеч қандай кичик жароҳатлар йўқ.

Машғулот аввалида футболчилар Ласло Ямбор назоратида мушакларни қиздириб олишди, кейин эса уч нафар кипер (Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов ҳамда Азиз Исақов) билан Анвар Рашидов шуғулланди. Қолган 17 ўйинчи эса Питер Хюистра, Мирко Йеличич ва Гоча Ткебучава бошчилигида шуғулланишди.

Доимо хушчақчақ Гоча Ткебучава.


Ҳужум чизиғида ёлғиз ўзи қолган Эрен Дердийок.


"Навбаҳор"дан "Пахтакор"га ўтган Азиз Турғунбоев.


Машғулотни бошлашдан олдин Шароф Муҳитдинов ҳамда Аброр Исмоиловлар жонли йўлакдан ўтишди ва тепки ейишди)

Кейин эса Кримец Аброрни қувлаб кетди)



Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика