Жиру жаҳон чемпионатида бирорта аниқ зарба бермади

Aslanov Jasurbek
16 июл 2018, 07:51
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру ЖЧ-2018 ўйинларида дарвозага бирорта аниқ зарба бера олмади.

31 ёшли форвард майдонда 546 дақиқа ўтказиб, францияликларнинг барча учрашувларида иштирок этди. У фақат Австралияга қарши ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи ўйинида асосий таркибда ўйнамади.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси турнир финалида Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпионига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta Sports