

"Боруссия (Дортмунд) томонидан қизиқиш бўлди, аммо улар мени ижарага олишмоқчи эди. Агентим билан "Рома" ва "Севилья" ҳам боғланди.
Трансфер ойнаси ёпилишига бир ҳафта қолганида Дидье Дешам билан мулоқот қилдим, унинг фикрини эшитиш қизиқ эди. У "Челси"га ўтишимни истамади, аммо ҳаммаси ўзим хоҳлагандек бўлди" - дейди Жиру.
Франциялик форвард трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Арсенал"дан "Челси"га ўтди.



