Жерард: “МЮ ҳозир аввалгидек эмас”
29 дек 2019 08:54
Янгиликлар
Жерард: “МЮ ҳозир аввалгидек эмас”
“Рейнжерс” жамоаси бош мураббийи Стивен Жерард Глазго шаҳри “дерби”си “Селтик”ка қарши кечадиган бас ҳамда “Ливерпул” ва МЮ ўртасида тўқнашув ҳақида гапирди.
“Менимча бу баҳсларнинг, яъни “Рейнжерс”-“Селтик” ва “Ливерпуль”-МЮ қарама қаршилигининг умумий ўхшаш томонлари кўп. Аммо “Ливерпуль” – МЮ баҳси айни пайтда у қадар аҳамиятли “дерби” эмас. Менимча, “Ливерпуль” ва “Эвертон” ўйини кўп томонлама айнан Шотландия дербисига ўхшаш. МЮ энди турнир жадвалининг юқори поғонасида эмас, шу сабаб инглиз дербисининг аҳамияти аввалгиларгидек у қадар қизиқарли эмас”, дея Жерарднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Liverpool Echo.
“Рейнжерс” 18 учрашувдан 47 очко тўплаган ҳолда Шотландия чемпионатида иккинчи поғонани эгаллаб турибди. “Селтик” эса 19 та ўйинда 52 очко жамғариб, турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар