"Женоа" бюджет чекланганлиги сабаб Шомуродовни сотиб олмайди

Alisher
29 сен 2020, 16:00
"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Женоа"га ўтмайди.

А Серия клубида битимни амалга ошириш учун етарли маблағ йўқ. "Женоа" Ўзбекистон терма жамоаси форварди ўрнига "Сассуоло" ҳужумчиси Жанлука Скамаччани ижарага олишни режалаштирмоқда. 21 ёшли ўйинчи ўтган мавсуни ижара асосида Б Серияда, аниқроғи "Асколи" сафида ўтказган эди.

Олдинроқ, "Женоа"нинг Шомуродовга жиддий қизиқиш билдираётгани ва 8 миллион еврога харид қилишга тайёрлиги айтилган эди.

Шунингдек, "Ростов" бу маблағни кам деб ҳисоблаб, таклифга рад жавобини бериши мумкинлиги ҳам хабар қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: metaratings.ru