Женас: "Сульшернинг МЮ бош мураббийи бўлиши тўғри қарор эмас"

Aslanov Jasurbek
20 апр 2019, 11:10
Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Жермейн Женас "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ҳақида фикр билдирди.

"Сульшернинг тайинланиши тўғри қарор деб ҳисобламайман. Алекс Фергюсон қилган ишни такрорлаш қийин. Гвардиола "Манчестер Сити"га келганида у ўзи истаганини бажарди. Клопп ҳам шундай, унинг ўз услуби бор.

МЮ ҳам шу ишга қўл уриши лозим. Уларга Фергюсон ишини такрорлайдиган одам керак эмас. Жамоа янги услубни топиши керак. Моуринью ҳаракат қилди, аммо клуб унга ишонмади" - дейди Женас.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›