

Учрашувда вакилларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Ўйиндан кейин терма жамоамиз ҳужумчиси Жасур Ҳакимовдан ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
"Словакиядаги йиғин доирасидаги илк ўйинни БАА олимпия терма жамоасига қарши ўтказдик. Баҳс курашларга бой бўлди. Биринчи бўлимда бироз қийналдик. Иккинчи бўлимда эса мақсадимизга эришдик ва гол уришга муваффақ бўлдик. Кейинги ўйинларга тайёргарлик аллақачон бошлаб юборилган.
Фурсатдан фойдаланиб халқимизни мустақиллигимизнинг 24 йиллиги билан табриклаб қоламан. Юртимиз доим гуллаб яшнайверсин", - дейди Жасур Ҳакимов.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Саудия Арабистони олимпиячиларига қарши ўйнайди.



