Жасур Абдураимов: "Тожикистонга қарши ўйинда характер кўрсатдик"

Narzulla Saydullayev
16 окт 2016, 00:23
Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Тожикистон учрашувидан сўнг Жасур Абдураимов ўз фикрларини билдирди.
"Тожикистон устидан қийин ғалабага эришдик. Жамоам гол ўтказиб юборгач характер намойиш этганидан хурсандман".

"Икки хил услубда ўйнайдиган футболчилар тўқнаш келишди. Биз ҳужумкор ўйин кўрсатдик, ўз навбатида Тожикистон ҳимоявий услубда ҳаракат қилди ва қарши ҳужумга таянди. Рақибимиз бизга анча ташвиш туғдирди", - дейди Абдураимов ОФК расмий сайтига.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia