

Жамоани шу пайтгача бошқариб келган Андрей Шипилов ўз лавозимини тарк этиб, ўрнига Жасур Абдураимов бош мураббий этиб тайинланди. Маълумки, Жасур Абдураимов "Пахтакор" мураббийлар штабида фаолият кўрсатиб келаётганди.
Хабарингиз бор, "Металлург" ўтган тур сафарда "Сурхон"га мағлуб бўлди. Лекин Шипиловнинг истеъфосига бу мағлубият сабаб бўлмаса керак. Бекободликлар 2-тур баҳсини эртага "Бунёдкор"га қарши ўтказишади.



