Жардим Мбаппени навбатдаги ўйин қайдномасига ҳам киритмади

Narzulla Saydullayev
24 авг 2017, 09:02
"Монако" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Марсель" билан ўйинда ҳам қатнаша олмайди.

"Монако" устози Леонарду Жардим ҳужумчи Килиан Мбаппени "Марсель" билан ўйин қайдномасига киритмади.

Жардим буни ёш французнинг келажаги мавҳумлиги билан изоҳлади.

Мбаппе ўтган турда "Метц" билан баҳсда ҳам қайдномадан ўрин олмаганди. Жардим ўшанда футболчининг жисмоний ҳолати ёмолигини айтганди.

Мбаппе тез орада "Пари Сен-Жермен"га ўтиши ҳақида хабарлар чиққанди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: SFR Sport