Жан 24 соат ичида "Боруссия" ўйинчисига айланади

Alisher
29 янв 2020
"Ювентус" хавбеки Эмре Жан Бундеслигага қайтишга яқин.

26 ёшли германиялик футболчи 24 соат ичида Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига ўтади.

Трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Ўйинчи янги клубида йилига 10 миллион евро ишлаб топади.

Хабар қилинишича, Жан бугун тиббий кўрикдан ўтиш мақсадида Дортмундга учиб келади.

Футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports