Жаҳонгир Жиямуродов: "Шогирдларимда ўз кучига бўлган ишонч етишмади"
23 июн 2020 21:56
Янгиликлар
Жаҳонгир Жиямуродов: "Шогирдларимда ўз кучига бўлган ишонч етишмади"
Учрашув давомида тенгма-тенг кураш олиб борган "Зомин" жамоаси якунда аламли 0:2 ҳисобидаги мағлубиятга учради. Баҳсдан сўнг жамоа бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи бўлимда ҳаракатларимиз ўхшади. Рақибнинг ҳужумларига туриб бера олдик. Лекин, иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасидан сўнг толиқиб қолдик ва гол ўтказиб юбордик. "Оқ-тепа" бизга қараганда тайёргарликни эртароқ бошлади, ўртоқлик учрашувларида қатнашди. Биз эса йиғилганимизга 10 кун бўлди. Карантинда футболчилар спорт формаларини йўқотишган. Ўйинга суъний қопламали майдонда тайёргарлик кўргандик. Бугун табиий майдонда ўйнашимизни кутмагандик. Иккинчи таймнинг яримидан сўнг футболчиларда ўз кучига бўлган ишонч ва кўзларидаги иштиёқ йўқолди, қўрқишди. Ишонч етишмади уларга. Бу хатоларни кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз. Чунки, чемпионатда ҳам яна шу жамоа билан ўйнаймиз. Ўйлайманки, Про лигада максимал натижа қайд эта оламиз",- дейди Жаҳонгир Жиямуродов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар