Жаҳон чемпионатига борадиган осиёлик ҳакамлар учун семинар ташкил этилди

Xayrulla Xoliqov
8 май 2018, 12:52
Малайзия пойтахти Куала Лумпур шаҳрида ЖЧ-2018да ишлайдиган осиёлик ҳакамлар учун икки кунлик семинар ўтказилди.

Маълумки, ЖЧ-2018да ОФКдан жами 17 нафар ҳакам иштирок этади. Улардан 6 нафари бош ҳакам, 10та қанот ҳаками ва бир нафар видео ассистент ҳакам. Семинарда ОФК ҳакамлар қўмитаси раҳбари Чунг Монг Гю сўзга чиқиб шундай деди:

- "Биз жаҳон чемпионатида ишлайдиган осиёлик барча ҳакамлар билан фахрланамиз. Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи бор ОФКдан катта гуруҳдаги ҳакамлар бригадаси иштирок этади, бу эса осиёлик ҳакамлар рейтинги жаҳон миқёсида кўтарилаётганини билдиради. Ўйлайманки, 15 июль куни ўтказиладиган финал баҳсини бошқариш бизнинг ҳакамларга ишониб топширилади".

Ҳакамлар учун навбатдаги семинар мундиал бошланишига 10 кун қолганида Москвада ташкил қилинади. Хабарингиз бор, ЖЧ-2018да биздан уч нафар ҳакам - Равшан Эрматов, Абдулҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидов ўйинларни бошқаради.


Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com