Жаҳон Чемпионати U20. Бугун қуръа ташлаш маросими бўлади

Omonjon To`xtamirzayev
21 апр 2023, 13:10
Бугун 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланади.

Маросим Ўзбекистон вақти билан 19:00да Цюрихдаги ФИФА қароргоҳида онлайн тарзда ўтказилади. Унда мусобақада иштирок этадиган 24 терма жамоа 6 та гуруҳга ажроатилади.

Хабарингиз бор, мундиал иштирокчиси бўлган Ўзбекистон U-20 3-саватчадан жой олган. Шунингдек, ушбу саватчада Нигерия, Япония, Ироқ, Гондурас ва Фижи каби мамлакат термалари жой олган.

Қуръани ушбу ҳавола орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia