Жаҳон чемпионати-2018 очилиш маросимининг бошланиш вақти маълум бўлди

Tolibjon Qosimov
25 май 2018, 16:28
Россияда ўтадиган ЖЧ-2018 очилиш маросимининг бошланиш вақти маълум бўлди.

Шоу 14 июнь куни Тошкент вақти билан 18:00да бошланади. Бу мундиалнинг очилиш ўйини ҳисобланган Россия - Саудия Арабистони баҳси старт олишидан 2 соат олдин дегани.

Жаҳон чемпионати Москвадаги "Лужники" стадионида очилади.

ЖЧ-2018 мадҳиясини америкалик машхур актёр Уилл Смит ва хип-хоп ижрочиси Ники Жем, шунингдек альбаниялик қўшиқчи Эра Истефи ижро этди.

Очилиш ўйинига Россия президенти Владимир Путин ҳам ташриф буюради.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com