

«Динамо» клуби 26 ёшли футболчи борасида «Металлург» клубидан тушган таклифни қабул қилди. Музокаралардан кейин Ихтиёр Тошпўлатов Самарқанд клубидан Бекобод жамоасига трансфер қилинди.
Маълумот учун, Ихтиёр Тошпўлатов 2019 йилги мавсумда «Динамо» сафида Суперлиганинг барча 26 ўйинида ҳам майдонга тушиб, 4та голга муаллифлик қилган.
«Динамо» ПФК ҳамкорлик учун Ихтиёр Тошпўлатовга миннатдорчилик билдириб, кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.




