Ихтиёр Каримов: "Жамоамизда руҳий тушкунлик бор"

31 май 2017, 22:27
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал доирасидаги "Бунёдкор" - "Шўртан" (3:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Ихтиёр Каримов иштирок этди.


- Авваламбор устозимиз Юрий Вазгенович Саркисянни юбилейлари билан "Шўртан" клуби номидан табриклайман.

Ўйин "Бунёдкор" устунлиги остида ўтди. Биз бундан 3 кун олдин "Олмалиқ" билан ўйнагандик ва шу боис жамоамизда чарчоқ аломатлари сезилди. Бугун "Бунёдкор"даги ёшлик шижоати ўз сўзини айтди ва бизга нисбатан учрашувга тайёр ҳолатда келгани кўринди.

Игорь Таран ҳали жароҳат фориғ бўлгани йўқ. Кейинги учрашувга қадар сафга қайтишини кутамиз.

Иккинчи даврадан бошлаб ёшлар жамоамиздаги иқтидорларни асосий таркибга жалб этамиз. Асрор Алиқулов бошчилигидаги ёшлар жамоамиз яхши натижалар қайд этмоқда. Биз давралар оралиғида уларга ҳам эътибор қаратамиз ва ёшларга ишонч билдирамиз.

Тўғрисини айтадиган бўлсам, чемпионатда ҳам ишларимиз юришмаяпти. Футболчиларимизнинг руҳий ҳолати ёмонлашганини сезиб турибман. Шунинг учун ҳам кубок учрашувларига уларга курашиш руҳияти кўринмади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia