UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00Копа Америка-2019. Уругвай – Эквадор учрашуви бошланди (онлайн натижа)  2 02:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 01:55Копа Америка-2019. Қатар ирода кўрсатиб, Парагвай билан дуранг ўйнади  63 00:50ПСЖ билан шартномаси тугаётган франциялик ярим ҳимоячи "Ливерпуль"га кўчиб ўтиши мумкин  2 00:30Сарри икки футболчини "Ювентус"да кўришни хоҳламоқда  11 23:40Мбаппенинг ПСЖ билан алоқалари нега ёмонлашгани маълум бўлди  5 23:20Копа Америка-2019. Парагвай ҳамда Қатар баҳсининг бошланғич таркиблари эълон қилинди  19 23:05Евро U-21 тарихидаги энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузиб чиқилди  10 22:45Шота Арвеладзе: "Ҳақли тарзда зафар қучдик"  74 22:35"Ливерпуль" Туркия терма жамоаси футболчиси билан қизиқмоқда  3 22:22Olamsport: Тошкентдаги бокс оқшоми жанглари натижалари, шарҳловчи Шоҳжаҳон ва бошқа хабарлар  0 22:15ПСЖ раҳбари: "Бошқа чидаб тура олмайман"  31 21:50Суперлига. "Пахтакор" Муҳсин Муҳаммадиевнинг дебютида "Бухоро"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди  377 21:48Копа Америка-2019. Қатар мусобақага тайёр  8 21:40Сарри фақатгина Моуриньодан ортда қолди  5

Италиянинг сиз билмаган термаси: Каннаваро, Дель Пьеро ва бошқа машҳурлар жамоаси Янгиликлар

Италиянинг сиз билмаган термаси: Каннаваро, Дель Пьеро ва бошқа машҳурлар жамоаси

“Бугунги замонда нафақат футбол, балки бутун дунё ўзгариб кетмоқда. Мен ўйиндан аввал ёш футболчилар суратларини инстаграмга жойлаштираётганини кўрсам, уларни дўппоcлагим келади”.

“Рома” сардори Даниэле Де Росси бита билан ҳеч қачон ҳеч кимни урмаган. У жаҳлини жиловлай оларди. Лекин “Corriere dello Sport”га берган интервьюсида ёшларнинг ўзини тутиши, уларнинг хатти-ҳаракатларини кескин танқид қилди. Бунинг учун Де Россини эски замондан қолиб кетган инсон деб кстидан кулишди. Ҳаттоки, базада ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади деган қоида жорий қилгин деб мазах қилишди. Энг яхшиси — инстаграм, твиттер ва фэйсбук “жинниларини” армияга жўнатиб юбор, у ерда “ҳақиқий эркак” бўлиб қайтишади деган кесатишлар ҳам бўлди.

Де Россининг армияда хизмат қилмаган. Шу сабабли, бундай гаплар унга оғир ботиши мумкин. Демак, юқоридаги гапдан келиб чиқадики, Даниэле – ҳақиқий эркакмасми? Армия инсонни тарбиялайди деб ҳисобланади. Шу билан бир қаторда, ўз вақтида қаттиқ тартиб-интизом ўрнатилган футбол жамоалари ҳақида ҳам шундай дейишарди. Шундай вақтларнинг бирида Де Росси “Рома”га келган. Йигитча ўшанда 18 ёш эди. Жамоа казармадек бўлмаса ҳам, раҳбарлар худди офицерлардек қаттиқ қўл эди. Алдаир, Вальтер Самуэль, Кристиан Пануччи, Кафу, Франческо Антоньоли, Дамьяно Томмази, Эмерсон, Франческо Тотти, Винченцо Монтелла, Марко Дельвеккио, Фабио Капеллодан иборат бўлган жамоада хоҳласангиз ҳам, хохламасангиз ҳам тартибли бўлишга ҳаракат қилиб, яхши тарбияга эга бўласиз.


Аввалги ўйинчилар бир-бирлари билан нафақат футболдаги, балки ҳаётдаги тажрибалари билан ўртоқлашардилар. 90 йилларда Италияда ўйинчиларнинг ҳаёти фақат футбол билан чегараланиб қолмасди. Уларни бир йиллик ҳарбий хизматини ўтаб беришлари мажбурий эди. Роберто Манчини ва Паоло Мальдини 1988 йил А Серия жамоасининг асосий таркибида “хизмат қилиш” учун келишди — “Сампдория” ва “Милан”га келишди. Мамлакатнинг энг иқтидорли ўйинчиларини журналист ва фотографлар ҳар дақиқада кузатиб юришарди. На клублар, на харбийлар таваккал қилгилари келмасди. Биргина йўл — янги қабул қилинганлар Италия ҳарбий терма жамоаси таркибида майдонга тушишлари эди.

Шу ҳақида ҳеч эшитганмидингиз? Эътиборлиси шундаки, у мамлакат асосий жамоасига қараганда, муваффақиятлироқ бўлган. Италия ҳарбийлари термасида Жаҳон Чемпионати 15та медали бўлган: 8та олтин, 4та кумуш ва 3та бронза. Тўғри, улар 1997 йилдан бери финалга чиқолганлари йўқ: 2000-йиллар бошида профессионал футболчиларга ҳарбий хизматга бориш мажбурияти бекор қилинди. Бу эса терманинг натижаларига салбий таъсир кўрсатди.

1987 йил ҳал қилувчи ўйинда Германия устидан ғалаба қозонган жамоа таркибида Чиро Феррара ва Жанлука Виалли бор эди. Ўша пайтлар “Сампдория” таркибида тўп тепган Виалли ўйинда гол урган. Шу билан бир қаторда, немислар таркибида ҳам профессионал ўйинчилар талайгина эди. Масалан, Бодо Иллгнер ва Оливер Бирхофф. Лекин ўша дамларда Италия бу чемпионатларда ҳукмронлик қиларди. Шунинг учун, 1995 йилдаги муваффақиятсизлик сенсация бўлганди.

1995 йилда Никола Аморузо (“Юве” таркибида уч карра Италия чемпиони бўлган, А Серияда 113та гол урган), Франческо Флаки (“Сампдория”да 40та гол урган), Фабио Галанте (А Сериянинг “Интер”, “Торино” ва “Ливорно”сида тўп тепиб, умумий 300дан ортиқ баҳсда майдонга тушган), Европанинг бўлажак вице-чемпионлари Стефано Фьоре ва Марко Дельвеккио, Фабио Каннаваро ва Алессандро Дель Пьеро ҳам Италияда ўйнаган. Сандро “Ювентус” билан чемпионатда ғолиб бўлган. Терма бош мураббийи Женнаро Оливьери ҳам ёш юлдузнинг чин дилдан меҳнат қилаётганига ҳеч қандай эътирози бўлмаганлигини таъкидлаган.


“Ўшанда Каннаваро фаолиятини эндигина бошлаган эди. Лекин Дель Пьеро Скудеттони қўлга киритди, асосий таркибда иштирок этди ва Чемпионлар Лигасида ҳам гол уришга муваффақ бўлди. Лекин у шунда ҳам ҳеч кимга паст назар билан қарамаган. Эсимда, биз Калабрияда оғир касалликка чалинган бир болакай учун хайрия ўйинини ташкиллаштирган эдик. Дель Пьеро “Ювентус” билан Германияга жўнаб кетган эди. Унга қўнғироқ қилдим ва шундай дедим: “Бу иш қўлингдан келадими ёки йўқ, буни билмайман. Лекин боланинг ота-онаси сенга шуни етказишимни илтимос қилишди: болакай сени кўришни истаган экан”. Ишонасизми, Алессандро ўша куниёқ учиб келди. Мен уни жуда ҳам ҳурсат қиламан. Унинг бу ишини ҳеч қачон ёдимдан чиқармайман. Ҳақиқий аскар ўз ватанига содиқ бўлганидек, Дель Пьеро ҳам жамоага вафодор эди. У ўша иш туфайли бизга ва мухлисларига бўлган муҳаббатини намоён этган”.

Армия термалари ўртасидаги Жаҳон Чемпионати-1995 Римда бўлиб ўтган. Аслида турнир мезбонари кучли эди. Ҳарбийлардан ташкил топган жамоа уларни янада мустаҳкамлаб, фаворит қилган эди. “Адзурри” гуруҳдаги уч ўйинда ҳам ғалаба қозонди (Нидерландия, Ливия ва Сенегал) — умумий ҳисоб 15:2 бўлди. Улар чорак финалда Кипр билан тўқнаш келдилар. Ана ўша баҳсда сенсация содир бўлди. Дель Пьеро битта гол урди, рақиб жамоа бунга 2та гол билан жавоб қайтарди. Бироқ учрашувнинг энг кутилмаган ҳолати — италияликлар учрашувни 7та ўйинчи билан якунладилар.

Дель Пьеро, Каннаваро, Дельвеккио ва Пьованелли қизил карточка олди. Финал ҳуштагидан кейин Италиянинг бир нечта ўйинчилари туннелда ҳакамга ташланишди. Бу уларга қимматга тушди: ФИФА томонидан ташкил қилинадиган халқаро ўйинлардан четлаштирилишди. Улар орасида Флаки, Аморузо ва Фьоре бор эди. Аслида нима бўлган эди? Афсуски, бу ҳақида маълумотлар жуда кам. Дель Пьеро ҳам, Каннаваро ҳам кўп сонли интервьюларида буни гапиришни истамашган. Бироқ 19 йиллик фаолияти давомида Алессандрони фақат икки маротаба ўйиндан чиқариб юборишди. Чунки унинг жаҳлини чиқариш қийин эди.

Оливьерининг фикрича, Римдаги мағлубиятнинг ўзига яраша оқибатлари бор эди. “Мен ўшанда йигитларга шундай дедим: “Сизлар ажойиб ўйинчи, яхши инсонсизлар. Ҳали ҳаммаси олдинда. Келгусида сиз юқори чўққиларни забт этишингиз керак. Тўғри, армия Жаҳон Чемпионатида ғолиб бўла олмадик. Насиб қилса, сизлар ҳақиқийсини қўлга киритасизлар”. Женнаро ўшада балки ўзини яхши кўрсатмоқчи бўлгандир. Эҳтимол, ҳақиқатдан ҳам уларнинг иқтидорини сезгандир. Шуниси маълумки, орадан 11 йил ўтиб, Каннаваро ва Дель Пьеро Берлинда Жаҳон Кубогини қўлга киритган.

"Скуадра Адзурра" Жаҳон Чемпионатида зафар қучганда, армия термаси йўқ бўлиб кетганди. XXI асрда футболни ҳаммадан ҳам яхшироқ Шимолий Африка ва яқин Шарқ жамоалари ўйнашмоқда – 2001 йилдан буён мусобақада Миср термаси уч бор ғолиб бўлди, икки марта Жазоир, бир мартадан Ироқ ва Уммон зафар қучди. Айнан Уммон термаси бугунги кунда амалдаги чемпион ҳисобланади. 2003 ва 2005 йилларда Италия Жаҳон Чемпионатларида таркибига профессионалларни қўшмай иштирок этди, 2007 йилдан буён эса буткул ушбу мусобақада қатнашмай қўйди. Жанубий Кореяга ярим финалда, Мисрга чорак финалда бой берилган учрашувлар – йўқ бўлиб кетган жамоанинг сўнгги ютуқлари ҳисобланади.


Нозима Зарипова таржимаси 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг