Италия Кубоги. “Интер”га қарши бугунги учрашув олдидан “Наполи”да жиддий йўқотиш

Eldor Akmurzayev
12 фев 2020, 21:33
“Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибали Италия Кубогининг ярим финали доирасида “Интер”га қарши бўлиб ўтадиган учрашувни ўтказиб юборади.

Сенегаллик ҳимоячининг жароҳатдан тузалганига кўп бўлмади ва у “Лечче”га қарши беллашувда майдонга қайтди. Неаполликлар устози Женнаро Гаттузо эса шогирдининг соғлиғига хавф солмаслик мақсадида унга дам беришга қарор қилди. 

“Нерадзуррилар”га қарши учрашувни эса марказий ҳимояда Костас Манолас ва Никола Максимович ўтказиши кутилмоқда

Эслатиб ўтамиз, “Интер” – “Наполи” тўқнашуви бугун Тошкент вақти билан 00:45да бошланади. Ушбу босқич баҳслари икки ўйиндан иборат.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Italia