

Хорватияга қарши Евро-2024 гуруҳ босқичи 3-тур ўйини учун эълон қилинган Италия терма жамоаси асосий таркибида "Ювентус" шарафини ҳимоя қиладиган футболчи йўқ. Сўнгги бор бунақаси халқаро мусобақаларда 1998 йил - Камерунга қарши ЖЧ учрашувида содир бўлган.



