UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Конор - Порье. Биринчи жангдан сўнг ўзгаришлари: Ҳар иккиси чемпион, Порье Хабибни мағлуб этишга яқин келган ягона жангчи. Конор эса ММА оламини ўзгартириб юборди  0 19:50“Спартак”: “А Серияда омад, Саша”  1 19:40Англия 4-дивизион жамоаси посбони Гиннеснинг рекордлар китобига кирди  3 19:20Агуэро навбатдаги муаммога дуч келди  3 19:10Кокорин А Серия клубига ўтаётганини тасдиқлади  4 18:47Милик кун охиригача "Марсель" ўйинчисига айланиши мумкин  0 18:30У "Ливерпуль" ёки "Манчестер Юнайтед"га кўпроқ мос тушарди. Тимо Вернердан нотўғри фойдаланишяптими?   6 18:24"Шахтёр" Соломонни 40 миллион евро эвазига сотмади  1 18:08Эркин Бахтиёров: "2021 йил Суперлигада бир турда иккита учрашувда VAR тизими ишлайди"  11 18:02Расмий хабар. Дарко Станоевич "Нефтчи" футболчиси  31 18:00Омар Моманидан карикатура: Испания ва Италия Суперкубогидаги ҳолат  5 17:44Жалолиддинов ва Тўхтахўжаев "Бунёдкор" сафида ўйнаган, "Андижон" ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ   3 17:37Эдегор "Реал Сосьедад"га қайтиши мумкин  0 17:13Olamsport: Заррух Адашев мағлубиятига изоҳ берди, секундант Хабиб ва бошқа хабарлар  0 16:56Себальос Эдегорнинг "Реал"даги келажаги ҳақида гапирди  2

Испаниянинг энг ёмон ҳимоячиси бугун "Валенсия"га қарши, э йўғе, "Реал"га қарши ўйнайди Янгиликлар

Испаниянинг энг ёмон ҳимоячиси бугун "Валенсия"га қарши, э йўғе, "Реал"га қарши ўйнайди

Бугун Испания чемпионати 29-тур доирасида Мадриднинг "Реал" клуби уйда "Валенсия"ни қабул қилади.

Хабарингиз бор, Зинедин Зидан шогирдларининг мақсади битта, "Барселона"ни ортда қолдириш. Каталонияликлар ушбу турда ҳам ғалабани қўлга киритиб, орадаги фарқни яна 5 очкога олиб бориб қўйишди. Энди франциялик мураббий айтганидек "Мадрид"ни иккинчи финал кутиб турибди. Бу сафар рақиб "Эйбар" эмас, ҳеч бўлмаганда номи бўйича машҳурроқ "Валенсия". "Кўршапалаклар" ЕЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттираётган бўлсада, жамоа ўйинида барқарорлик етишмаяпти. Футболчиларнинг баъзи хатолари, яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик ёхуд концентрация йўқотилиши сабабми, қимматли очколар бой берилди. Вазиятнинг бундай ривожланишидан кўнгли тўлмаган раҳбарият орада бош мураббийни ҳам алмаштириб кўрди. Ҳозирча Альберт Селадес жамоани тўлиқ ўрганиб, ўз ўйинини сингдира олганича йўқ. Лекин унда бунинг учун вақт ҳам йўқ, учрашувдан олдин 8-поғонада бораётган "Валенсия" учун бугунги мағлубият "Хайр, ЕЧЛ", - дегани бўлади. "Валенсия"нинг бундай вазиятга тушиб қолишида фақат ўзи айбдор.  

Мавсум пандемия танаффусидан қайтгач, илк ўйинда "Валенсия" кутилган ғалабани қўлга киритаётганди. Родриго Морено асосий вақт тугашига бир дақиқа (!) қолганда жамоасини олдинга олиб чиқди, лекин қўшиб берилган дақиқаларда гол урган "Леванте" "Месталья"дан дурангни олиб кетди (1:1). 

Бу вазиятда Муктар Диакаби "астойдил тер тўкди", ҳимоячи ўз жарима майдони ичида каловланиб қолди, Гонсало Мелеро эса пенальтидан унумли фойдаланди. Табиийки, бундай ҳолатда "Лион" собиқ ҳимоячиси бош айбдорга айланди. 

Гап шундаки, Диакаби биринчи марта "Валенсия"га панд бераётгани йўқ. Барча мусобақаларни инобатга олсак, охирги икки учрашувда ҳимоячи иккита пенальтига сабабчи бўлди.

"Аталанта" билан ЕЧЛ 1/8 финали жавоб учрашуви – Диакаби. Биринчи бўлимдаёқ Йосип Иличич дубль қайд этди, танаффусдан кейин эса – покер.  

Балки Диакаби "Леванте" ва "Аталанта" билан ўйинларда трибуналар бўшлиги сабаб бу қадар ишончсиз ўйин кўрсатгандир? "Валенсия" мухлислар бўлганда ҳам таркибда Диакаби билан "Хетафе" ва "Реал Сосьедад"дан 3 тадан гол қабул қилиб олди. 

"Леванте" билан ўйиндан кейин Альберт Селадеснинг ҳам "сабр косаси" тошди: "Бундай бўлмайди, Диакабининг хатолари бизга қимматга тушмоқда. Улар сабаб биз муҳим очколарни йўқотяпмиз ва турнир жадвалидаги вазиятни стабиллаштира олмаяпмиз".

Мураббий нима бўлганда ҳам ўз шогирдини бундай танқид қилмаслиги керак-ми? Балки. Лекин Селадесга бошқа йўл қолдиришмаяпти. Унинг ихтиёрида – жароҳатланган Гарай ва Паулиста, ўйин даражаси тушиб кетган Мангаля ва тажрибасиз Гильямон бор.

Қайд этиб ўтамиз, "Валенсия" ҳам жиддий жароҳат олган Гарайга трансфер ойнаси ёпиқ бўлса ҳам ўринбосар топишларига руҳсат берилди. Бироқ на клуб эгаси Лим, на клуб президенти Мурти бундай қадамни қўллаб-қувватлашмади. 


Йўқ, Селадес ва унинг жахл билан айтган сўзларини тушиниш мумкин. Аммо клубнинг бу ҳолатда нима учун бунчалик пассивлигини тушиниш бироз қийин бўлмоқда. Вақтида "Валенсия" Диакабини "Лион"даги жуда осонлик билан қўлга киритганди (энди савол туғилди, нега бунчалик осон?), энди эса унинг "ажойиб" футболидан азият чекмоқда.

Кўрамиз, бугун Диакаби яна нима кароматлар кўрсатаркин?


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика