Испаниялик мухлислар Де Хеадан воз кечишди

Mirjalol Normatov
17 ноя 2018, 21:54
Испаниялик мухлислар миллий терма дарвозасини Давид Де Хеа қўриқламаслигини исташмоқда.

"Sport.es" нашри тарқатган маълумотларга қараганда, Хорватияга қарши ўйиндан кейин испаниялик мухлислар дарвозабонни термадан кетишини исташларини бақириб айтишган.

Шунингдек, Испания термаси бош мураббийи Луис Энрике Босния ва Герцеговинага қарши баҳсда Кепа Аррисабалагани майдонга тушириш ниятида бўлаётгани ҳақида маълумотлар ҳам бор.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.es