Испания ТЖнинг ўз майдонида ўтказилган расмий ўйинлардаги 19 йиллик мағлубиятсиз серияси якунланди

Eldor Akmurzayev
25 сен 2022, 09:15
Миллар Лигаси 5-турида Испания термаси уйда Швейцарияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

УEФА расмий сайти хабар беришича, “қизил фурия” 2003 йилдан бери илк бор расмий ўйинда ўз майдонида мағлубиятга учради. Ўшанда испанлар Евро-2004 саралашида бўлажак чемпион Грецияга 0:1 натижасида ютқазганди.

Луис Энрике шогирдлари 2-дивизионнинг “А” гуруҳида 8 очко билан 2-ўринда турибди. 10 очкога эга португалияликлар пешқадамлик қилаётган бўлса, Швейцария (6 очко) ҳамда Чехия (4) кейинги ўринларни эгаллаб туришибди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›