

Турнирни Саудия Арабистонида ташкил этиш ташкилотга ҳар йили 40 миллион евро олиб келади. Бироқ шартномадаги бандда икки гигант жамоадан бири Суперкубокда иштирок этмаса, федерация фойдаси 35 миллион еврогача камайиши айтилган.
Жорий мавсумда “Реал” ҳам, “Барселона” ҳам мамлакат кубогида курашни тўхтатди. Демак, жамоаларнинг Суперкубокда иштирок этишининг ягона йўли мавсумни Ла Лигада кучли икки ўринда якунлаш ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Испания Суперкубоги 4 та жамоа иштирокида ўтказилмоқда. Ла Лигада дастлабки икки ўрин ва мамлакат кубоги финалчилари ушбу турнирга йўлланма олади.



