Ислом Тўхтахўжаев: "Ҳиндистон билан ўйинда Ўзбекистондан ишончли ғалаба кутяпман"

Iskandarov Abdulaziz
18 янв 2024, 15:25
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги иккинчи учрашувида Ҳиндистонга қарши майдонга чиқади.

"Оқ бўрилар" собиқ футболчиси Ислом Тўхтахўжаев бўлажак учрашувдан аввал фикрларини билдирди. 

"Мусобақанинг биринчи учрашуви доим қийин бўлади. Менимча ўтган ўйинда Сурияга қарши адолатли дуранг қайд этилди, деб ўйлайман. Эсдан чиқармасликни айтмоқчиман, Купер Ўзбекистон терма жамоасини жуда яхши билади. Футболчиларимизнинг имкониятидан хабари бор эди. Улар муносиб ҳимояланди ва бу ҳимояни ёриб ўтиш барчага қийинчилик туғдиради. 

Ҳиндистон билан ўйиндан ишончли ғалаба кутяпман. Ўтган ўйинда 1та гол етишмади, бугун ўшани кўрамиз, дея оламан. Умуман мусобақада барчамиз кўп нарса кутяпмиз. Ўйлайманки, ортга яхши натижа билан қайтишади",- дейди Ислом Тўхтахўжаев. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›