UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  14 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  5 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  162 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди” Янгиликлар

Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”

“Андижон” клуби 2024 йилги Ўзбекистон Кубогини қўлга киритгганидан хабарингиз бор.

 Фаолиятида илк бор Кубокни қўлга киритган Ислом клуб матбуот хизматига интервю берди. 

- Тарихий ўйин ва тарихий ғалаба ҳақида бутун Ўзбекистон гапиряпти. Нималар ҳаёлингиздан ўтяпти?

- Тўғриси, тарихий ўйинни, нима қилганимизни, қандай тарих ёзганимизни ҳали ўзимиз ҳам тушуниб етганимиз йўқ. Бу барчамиз учун унутилмас онлар! 

-  Илк бор соврин ютдингиз. Бунинг гашти қандай экан?

- Тўғри таъкидладингиз, фаолиятим давомидаги илк совринни ютдим. Таассуротларим ўзгача. Оддий гап билан тасвирлаб бера олмайман. Барибир бу биринчиси ва бошқача бўлади.

- Финалнинг мана шундай драмага айланишини кутганмидингиз?

- Кутилганди. Финалда водий дербиси бўлишидан ташқари ҳам бундай жамоалар ўртасидаги ўйин доимо шиддатли бўлади. Бу финал қўшимча бўлгани учун ўйин янада шиддатли бўлиши кутилганди. Ҳамма буни билганди, биз ҳам мана шундай тарзда ўтишини кутиб тургандик.

- Захирадан майдонга тушиб охирги дақиқаларда қаҳрамонлардан бирига айландингиз. Айниқса, кутилмаганда тўп оёғингизга тегиб дарвозамиздан жой олгач, дарҳол гол билан жавоб қайтаришимизни ўйладингизми ёки пеналтилар серияси ҳақида ўйлашни бошладингизми?

- Захирадан майдонга тушганимда гол уришни кўнглим сезди. Жамоамни ғалабасига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман. Футболчиларда пеналтилар сериясигача етиб бормаслигимиз, бунга йўл қўймаслигимиз бўйича ишонч бор эди. Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик, қандайдир ўзгача руҳият бор эди. 

- Бу ғалабани кимга бағишлайсиз?

- Ушбу ғалабамизни шубҳасиз, бутун Андижон халқига бағишлаймиз. 

- Жамоа асосий мотивацияни қаердан олди?

- Бу финалга ортиқча мотивация шарт эмасди. Тарихда илк бор финалга чиққанимизни ўзи мотивация эди. Майдонга фақат ғалаба учун тушгандик. Худога шукр, меҳнатларимизга яраша юзимиз ёруғ бўлди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика