Ироқ Юлдузлар лигаси. Марлен Чобановнинг дубли "Эрбил"га ғалаба келтирди

Aslanov Jasurbek
18 апр 2026, 23:22
Ироқ чемпионатининг 29-тури доирасида "Эрбил" ўз майдонида "Ал-Қосим" жамоасини қабул қилди.

Учрашувда ўзбекистонлик Марлен Чобанов ҳақиқий маҳорат намойиш этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

"Эрбил" — "Ал-Қосим" 2:0

Голлар: 1:0 — 42' Марлен Чобанов, 2:0 — 75' Марлен Чобанов.


2026 йил бошидан буён "Эрбил" шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик ҳимоячи ўйиннинг 42-дақиқасида ҳисобни очган бўлса, 75-дақиқада дублини расмийлаштириб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Статистика

Ушбу муваффақиятли ўйиндан сўнг, Марлен Чобановнинг Ироқ чемпионатидаги кўрсаткичлари янада яхшиланди. У жорий мавсумда "Эрбил" сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди (бугунги дублгача унинг ҳисобида 1 та гол бор эди).

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia