Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"га ғалаба тақдим этди

Aslanov Jasurbek
28 апр 2026, 00:09
Ироқ Юлдузлар Лигасининг (Stars League) 31-тури доирасида "Ал-Талаба" ҳамда "Эрбил" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Голларга бой кечган баҳсда меҳмонлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди.

"Эрбил" сафида тўп сураётган ўзбекистонлик ҳужумчи Шерзод Темиров учрашувни асосий таркибда бошлади ва жамоасининг ғалабасига муҳим ҳисса қўшди. Ўйиннинг 78-дақиқасида Мансурнинг узатмасидан сўнг Темиров рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Бу Шерзод учун жорий мавсумдаги 23-гол бўлди. Ушбу натижа билан ҳамюртимиз Ироқ чемпионати тўпурарлар рўйхатида якка пешқадам бўлиб турибди. Темировнинг сермаҳсул ўйини "Эрбил"нинг муҳим очколарни қўлга киритишида асосий омил бўлмоқда.

Ироқ Юлдузлар Лигаси. 31-тур

"Ал-Талаба" — "Эрбил" 2:3

Голлар: А. Абдулзахра (68), С. Мсува (80) — М. Кабрера (41), К. Барко (63), Шерзод Темиров (78).

ИРОҚ ЧЕМПИОНАТИ ЖАДВАЛИ




Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia