UZ

Сўнгги янгиликлар

10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  2 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  0 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  6 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  2 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  18 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  1

Иқтидорингиз қаерга кетди? Янгиликлар

Иқтидорингиз қаерга кетди?

Келажаги порлоқ дейилган Габриэль Барбоса ва Ренату Саншешга нима бўлди? Ўтган йил ёзда бу икки футболчи жаҳон футболи эртаси деб аталаётганди.

Португалиялик эса 2016 йил сўнгида “Golden Boy” совринига ҳам эга чиққанди. Ҳозир Габигол “Бенфика” захира ўриндиғида ўтириб, ойлик маош олмоқда. Саншеш эса “Суонси”да ўз йўлини топиш илинжида, аммо...

Хўш, сабаб нимада? Ёш иқтидорларга нима бўлди?

Габриэль Барбоса
Бразилияликларнинг кўпчилиги каби, Барбоса асосий жамоа таркибида 17 ёшидаёқ дебют усрашувини ўтказди. “Сантос” аввал бошидан трансфер нархини қимматроқ қилиб белгилаб қўйди. Габриэль эса бошидан голларни тахлай бошлади. 2016 йил ёзида футболчи учун “аёвсиз” жанг авж олди. “Финал”га Италиянинг “Ювентус” ва “Интер” жамоалари чиқишди. Аммо туринликлар якунда Марко Пьяцани сотиб олишга қарор қилишди, “Интер” эса вундеркинд эвазига каттагина товон пули тўлаб берди. Бу орада Барбоса Олимпиадага бориб келди. У мусобақад 8 бор рақиб дарвозабонларини ранжити ва Бразилия учун узоқ кутилган олтинни тақдим этди.

Аммо Де Бур қўл остидаги Барбосани ўйинга ташлашга шошилмади. “Интер” мавсумни омадсиз бошлаганига қарамай, Габриэль ҳамон “ўйиндан ташқарида” эди. Уни на чемпионатда, на Европа Лигасида майдонга туширишни исташмади. “Сантос” президенти эски танишининг кетмони “совуқ” муомала туфайли “учмаётгани”ни таъкидларди. Унинг фикрича Барбосани “Интер”дагилар ҳурмат қилмасди. Аммо на Де Бур, на Пиоли ҳужумчига ишонч билдиришмади. Икки хил услубдаги икки хил инсон, бир-бирига ўхшамаган икки мутахассис... Балки футболчининг ўзи машғулотларда етарлича меҳнат қилмагандир, балки ўйинчини руҳий муаммолар безовта қилгандир. Энди буни фақат таҳмин қилишимиз мумкин. 25 млнга сотиб олинган Барбоса 9 бор майдонга тушди ва бор йўғи 1та гол урди.

2017 йил ёзида иқтидорли Габриэлни “Лас-Пальмас”, “Фенербахче”, “Сампдория” каби “грандлар” ўз сафига чорлашди. “Спортинг” эса хаттоки ижара вақтида футболчи маошининг бир қисмини ҳам тўлашни истамади. Якунда Барбоса “Бенфика” сафини тўлдирди. Кейин нима бўлди биласизми? Не таажубки, Португалияда яна ўша тарих такрорланди. Барбосани шунчаки майдонга тушурмай қўя қолишмоқда. Нега? Кетма-кет 3 мураббий (қисқа вақт бирга ишлаган Спалеттини инобатга олсак 4та) атайлаб ёш иқтидор соҳибини “синдиряптими”? Ишониш қийин. Бундан келиб чиқадики, Габриэль Барбоса – ёшликда ўзини кўрсатиб, юлдузлик касалига чалинган ва кучлироқ чемпионатда йўқолиб қолган, навбатдаги иқтидорли бразилиялик холос. Ёки у ҳали ўз жамоасини топа оладими? Ҳозирча футболчининг агенти ижара шартномасини бекор қилиш ҳаракатида, футболчини эса “Сантос” ва Хитойда кўриш ниятидалар. Барбоса бор йўғи 21 ёшда. Унга вақт бериш зарур. Уни рўйхатдан ўчиришга бироз вақтлидек. Кўрамиз, давоми нима бўларкин...

Ренату Саншеш
Саншеш исмини футбол жамоатчилиги илк бор МЮ унга 60 млн тўламоқчилиги ҳақидаги хабарлар тарқалганда ўқиган, билаганди. 18 ёшли португал учун шунча сумма? У пайтда ҳали Неймар трансфери амалга ошмаган ва трансфер бозорида пулнинг қадри бошқачароқ эди. Бошқа тарафдан португал бозорини МЮ бўлмаса, ким яхши билади? “Бавария” чаққонроқ чиқди ва май ойидаёқ вундеркинд билан келишувга эришганини эълон қилди. Трансфер нархи – 35 млн евро.

Саншеш ЧЛда дебют қилишга ҳам улгурди аммо, дунё уни нималарга қодирлигини Францияда бўлган Европа Чемпионатида кўриб қўйди. Чиндан, тан олиш лозим, ўша турнирда Ренату зўр ўйнаганди. Шахсан мен ўшандаёқ, “Ахир нега Андре Гомеш учун грандлар бу қадар курашмоқда, 18 ёшли вундеркинд ҳозирнинг ўзида Гомешдан “ўлса, ўлиги ортиқку” деб юборгандим. Чиндан ҳам Саншеш Европа Чемпионатини ажойиб ўтказди ва йил якунида “Golden Boy”ни қўлга киритди.  

Бу ғалати эшитилиши мумкин, аммо Саншеш клуб танлашда адашди. Аниқроғи керакмас вақтда, керакмас жойга бориб қолди. Анчелотти доимо синалган жангчиларга ишонч билдиради, камдан-кам ротацияга қўл уради. Натижада Ренату бор йўғи 17 учрашувда майдонга тушди. Статистикага ишонадиган бўлсак, Саншешнинг ўзи ҳам майдонга тушган вақтида ҳам бир нимани қойиллатмаган. Тўпни ўзида хаддан зиёд ушлаб қолиш ва ноаниқ паслар ёш футболчига панд берди. 2017 йил ёзида немислар футболчини ижарага бериб ўтирмай, бир йўла сотиб юбориш ниятида эканлиги ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди. “Бавария” ўзининг ёш иқтидорли футболчиларини сотишга ўрганмаган. Демак, гап бошқа нарсададир. Балки, Саншеш у қадар иқтидорли эмасдир?

Футболчини аввалига “Милан”, кейинроқ “Челси” ва “Арсенал” ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Аммо “Бавария” бу трансфердан 48 млн евро ишлаб олиш ниятида эди. Бу нарх эса харидорларни “қочириб” юборди. Якунда фақатгина “Суонси” варианти қолди. Бир қарашда, жисмонан бақувват португал жамоага ва чемпионатга тезда мослаша оладигандек эди. Аммо йўқ. Тўпни олиб қўйишдаги пассивлик, юқоридаги курашларда имкониятни бой бериши ва қарор қабул қилишда хаддан зиёд кўп вақт сарфлаши марказий ҳимоячи учун мақтанадиган сифатлар эмас. Whoscored маълумотларига ишонадиган бўлсак, Ренатунинг ҳар бир ўйиндаги ўртача баҳоси – 6.47. Бунақа ёмон натижага эришишнинг ўзи бўлмайди. Балки январдаёқ “оқ қушлар” футболчидан воз кечарлар.

Энди ўйлаб кўринг, вундеркиндлар муаммоси нимада? Клуб танлашдаги хатоми? Шунчаки омадсизлик? Ёки гап характердами? Ёхуд уларни шунчаки иқтидорларини керагидан ортиқ мақталганмиди?

Саншеш вазиятида чамамда, биринчи муаммо ҳаммасига сабаб бўлди. Ахир Европа Чемпионатида у нималар қилганини барча кўрганди. Шунчаки футболчи айтиб улгурганимиздек, керакмас вақтда, керакмас жойда бўлиб қолди. Агар ўйин услуби бўйича мос келадиган жамоани топса, балки биз яна Саншеш ижросидаги ёрқин ўйинларни кўрармиз.

Габигол эса чиндан, ортиқча баҳо бериб юборилган бразилияликлардан бири шекилли. Аммо нима бўлганда ҳам ҳаммаси футболчиларнинг ўз қўлларида. Биз уларга фақатгина омад тилаб қоламиз. Кучли футболчилар кўп бўлса, биз кўрадиган ўйин ҳам шунчалик завқли бўлади ахир.


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика