UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  6 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  11 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  6 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  13 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0

Иорданияда энг кўп соврин ютган клуб Қаршида "Насаф"га қарши Янгиликлар

Иорданияда энг кўп соврин ютган клуб Қаршида "Насаф"га қарши

Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичида Қаршининг "Насаф" клуби Иорданиянинг "Ал Файсали" клубини қабул қилади.

"Аждарлар"нинг рақиби ҳақида ўқувчларимизга маълумот берамиз.

Иорданиянинг энг машҳур клубларидан бири бўлган “Ал Файсали” 1932 йилда ташкил этилган. Клуб 70дан ортиқ соврин ютишга эришган ва мамлакатдаги барча совринларга эга чиққан. Икки марта 2005 ва 2006 йилларда ОФК кубогида ғолиб бўлган. "Ал Файсали" Иордания чемпион бўлиш борасида (33 марта), Иордания ФА кубоги соҳиби бўлиш бўйича (19 марта), Иордания Суперкубогини қўлга киритиш бўйича (16 марта) мамлакатда рекордчи ҳисобланади.

“Ал Файсали” клуби “аждарлар”га бегона эмас. Мазкур жамоалар бунгача ОФК кубогининг нимчорак финалида тўқнаш келишган. 2011 йили 24 майда, “Марказий” стадионда бўлиб ўтган ўзаро учрашувда "Насаф" рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этган ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритган.

Иордания юқори лигасида 12 жамоа иштирок этади. Айни пайтда “Ал Файсали” клуби мамлакатнинг чемпиони ҳисобланади.

Иордания лигасида икки клуб етакчилик қилади. Мамлакат чемпионлиги ёки бошқа мусобақаларда рақобат асосан “Ал Файсали” ва “Ал Виҳдат” клублари ўртасида кечади. “Ал Файсали” бу мавсум миллий чемпионатда 12та учрашувдан сўнг 22 очко жамғариб, турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. 24 январь куни жамоа сафарда "Ал Ярмук"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва Қаршига яхши кайфиятда келди.  

“АЛ ФАЙСАЛИ” СПОРТ КЛУБИ
Лақаби
: “Кўк бургутлар”
Ташкил этилган сана: 1932 йил 10 август
Стадиони: “Халқаро Амман”, 17619 томошабинга мўлжалланган
Клуб хўжайини: Ал Шейх Султон Ал Одван
Бош мураббийи: Небойся Йовович (Черногория)
Совринлари: Иордания чемпиони (33 марта), Иордания ФА кубоги соҳиби (19 марта), Иордания Суперкубоги соҳиби (16 марта), ОФК кубоги соҳиби (2 марта)


Собиқ Югославия мамлакатида туғилган Небойся футболчилик фаолиятида ҳужумчи бўлган. У Черногория, Туркия, Сербия, Беларусь, Швеция, Хитой ва Польша мамлакатларда ўйнаган. Бундан 11 йил олдин мураббийлик фаолитини бошлаган Йовович дастлаб ўз мамлакатида турли ёшдаги клублар ва терма жамоарда ишлади. Черногориянинг "Беране" клубини олий лигага олиб чиқди, Саудия Арабистонининг "Хажер" жамоаси билан мавсумни 10-ўринда тугатиб клуб рекордини янгилади.

Небойся Йовович иккинчи бор "Ал Файсали"да ишламоқда. У биринчи бор 2017 йилнинг 23 март куни "Ал Файсали" бош мураббийи этиб тайинланганди. Май ойи бошида клубни Иордания чемпиони қилди. 24 май санасида Иордания кубоги финалида "Ал Жазира" мағлуб этилди. 6 августда Араб Чемпионлар лигаси финалида Туниснинг "Эсперанс" клубига имконият бой берилди. 11 август куни яна ўша "Ал Жазира" бу сафар Иордания Суперкубогида таслим қилинди. Қисқа давр ичида клуб билан 3та соврин ютган мураббий фаолиятини Африкада давом эттиришга қарор қилди ва 28 августда Мисрнинг "Замалек" клубини қабул қилиб олди. Ушбу клубда ҳам мураббий кўп ишламади ва 3 январь куни "Эл Гаиш"дан учралган мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилди. Қизиғи "Ал Файсали" дарҳол уни ортга қайтаришга қарор қилди.

Мураббий УЕФАнинг ПРО лицензиясига эга. Инглиз, турк, болгар ва чернгор тилларида сўзлаша олади. Оилали, бир қиз ва икки ўғилнинг отаси.


Небойся ЙОВОВИЧ
Туғилган санаси:
28.08.1974
Туғилган жойи: Подгорица, Черногория
Футболчиликдаги амплуаси: Ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари: 1995-1997 "Будучност" (Черногория), 1998 "Қайсариспор" (Туркия), 1998-2001 "Сартид Смедерево" (Сербия), 2001 "Славия Мозир" (Беларусь), 2002 "Ассириска" (Швеция), 2002 "Зета" (Черногория), 2003 "Хенан Жианйе" (Хитой), 2003-2004 "Заглебие Лубин" (Польша).
Бошқарган жамоалари: 2007-2008 "Рибница", 2008-2009 "Бубамара" U-15, 2008-2010 Черногория U-19 терма жамоаси, 2009-2010 "Будучност" U-19, 2010-2011 "Ком", 2011-2012 "Будучност", 2012-2013 "Казма"  (Қувайт), 2013-2014 "Беране", 2014-2015 "Хажер" (Саудия Арабистони), 2016-2017 "Сутиеска Никшич", 2017 "Ал Файсали" (Иордания), 2017 "Замалек" (Миср).  2018 йил 7 январидан "Ал Файсали" бош мураббийи.


“Ал Файсали”
Дарозабонлар

Лоаи Ал Амаиреҳ
Обаида Ал Зуби
Мутаз Ёсин
Муҳаммад Ал Эмваси

Ҳимоячилар
Иброҳим Далдум
Иброҳим Ал Заваҳреҳ
Одай Заҳран
Салим Ал Ажалин
Юсуф Ал Алуси
Ёир Ал Равашдшеҳ
Равад Абу Хизаран

Ярим ҳимоячилар
Юсуф Абдул Раҳмон
Баҳа Абдулраҳмон
Меҳди Аламаҳ
Ҳалил Бани Аттия
Иҳаб Ал Кавалдеҳ
Аҳмад Саривеҳ
Анас Ал Жбарат
Доминик Менди (Сенегал)
Албан Меҳа (Косово)

Ҳужумчилар
Юсуф Ал Равашдшеҳ
Билол Қваидер
Лукаш Гикиевич (Польша)
Муҳаммад Умар Шишани


Нарзулла Сайдуллев тайёрлади

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика