UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Бензема Месси ва Раулнинг рекордини такрорлади  0 00:51ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ювентус". Дибала ҳисобни очди LIVE + ФОТО  18 00:48ЦСКА мухлислари Римда калтакланди, улардан бири пичоқдан яраланди  2 00:16ЕЧЛ. "Реал" иккинчи, "Рома" учинчи голни урди, "Лион" мувозанатни тиклади LIVE ҳисоб  2 23:54“Ювентус” ва “Хаддерсфилд” бир хил даромад қилишди  2 23:54ЕЧЛ. "Бавария"дан сафардаги ғалаба, "Валенсия" эса "Янг Бойз" уйидан дуранг билан қайтди  11 23:45ЕЧЛ. "Шахтёр" - "Манчестер Сити". Таркиблар маълум, Агуэро, Сане ва Уокер захирада  3 23:27ЕЧЛ. "Реал" - "Виктория Пльзень". Асосий таркиблар маълум, Варан ва Асенсио захирада  6 23:07ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ювентус". Таркиблар маълум, Роналду жонажон стадионига қайтди  24 23:03Рўзиқул Бердиев: “Йигитларга кўрсатаётган ўйинлари учун раҳмат айтаман”  9 22:49Сергей Лушан: “Насаф”дек клубга эътиборни кучайтириш керак!”  22 22:37"Локомотив" матбуот хизмати Икер Касильясга жавоб қайтарди ФОТО  14 22:10ОЧЛ. "Персеполис" дастлабки финалчи  5 22:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  6 21:55Абдулазиз Жўрабоев: "Астойдил ҳаракат қилсакда, омад келмаяпти"  1

Интервью. Хайрулла Каримов: "Жаҳлдор бўлсам ҳам кўнглим бўш" Янгиликлар

Интервью. Хайрулла Каримов: "Жаҳлдор бўлсам ҳам кўнглим бўш"

Ўзбек футболидаги энг машҳур ҳимоячилардан бири Хайрулла Каримов ўтган йил бутсаларини михга илиб мураббийлик фаолиятини бошлаб юборганини барча билади.

Каримов "Бунёдкор" клуби мураббийлар штабида ишламоқда. Биз тажрибали ҳимоячи ва ёш мураббий билан суҳбат қуришга қарор қилдик.

ФУТБОЛГА КИРИБ КЕЛИШИ ҲАҚИДА
Отам футболнинг ашаддий мухлиси эдик. Мен кичкиналигимда уларга қўшилиб Жаҳон ва Европа чемпионатларини томоша қилганман. Тўрақўрғонда 3-сонли "Ибрат" номли мактабда ўқишни бошлаганман. 7-синфгача шу ерда, ундан кейин 1-ўрта мактабда ўқиганман. Ушбу мактабда футбол тўгараги очилганди. Тўйчивой ака Ибрагимов деган одам 1978-1979 йилларда туғилган болаларни йиғиб бир жамоа тузгандилар. Битта синфдан 10 нафар бола бирга футболга қатнай бошлаганмиз. Ҳар куни ўқишга ва машғулотларга борардик. Ушбу жамоа тезда яхши натижаларга эришганди. Хатто вақт ўтиб ўзимиздан катта болалардан иборат жамоаларни ҳам ютишни бошлаганмиз. Туман, вилоят миқиёсига чиқдик. Амет Мемет деган мураббийни танийсизлар, унинг ҳам ўз жамоаси бўларди. 1992 ёки 1993 йилларда "Навбаҳор" уй ўйинлари танаффуси вақтида Мемет жамоаси билан ўйнардик. Бошида рақиб бизни мағлуб этарди. Кейин-кейин уларни ҳам ютишни бошлаганмиз. "Навбаҳор"нинг ўйини вақтида биз катта футболчиларга тўп олиб бериб турардик.

Мактабни битиргач 20 нафар боладан 2 нафари футболда қолди холос. Ҳар ким ўз йўлидан кетди. 1978 йилда туғилган болалар Республика олимпия захиралари коллежи жамоаси Наманганга келиб йиғин ўтказди. Тўйчивой ака келиб ўзингни синаб кўрмайсанми дегандилар. Қўшним Анвар Солиев мендан олдин ушбу жамоа йиғинига қатнаб турганини билдим. Солиев билан гаплашиб мен ҳам машғулотларга қўшилдим. Ушбу жамоада Вячеслав Понамарёв, Леонид Кошелев, Олег Собиров, Виталий Жалилов каби футболчилар ўйнашарди. Мен 4 кун жамоа машғулотларида бўлдим. Намангандаги йиғин охирида Виктор Трофимович ва Гурам Григоревич деган мураббийлар Солиев иккаламизга август ойида Тошкентга боришимизни айтишди. Ҳужжатларимизни йиғиб август ойида пойтахтга келиб РОЗК билим юртига ўқишга киргандик.

ФУТБОЛЧИЛИКДАГИ АРМОНИ
Ҳар бир футболчида терма жамоаси билан бирга Жаҳон чемпионатида ўйнаш ёки Чемпионлар лигасини ютиш каби орзулар бўлади. Мен ҳам мана шундай ютуқларга эришишни истардим. Терма жамоа билан бир неча бор саралашларда қатнашдик. "Бунёдкор" билан ОЧЛ ярим финалига қадар бордик. Ўзимдан футболда из қолдиришни истардим. Озми кўпми бунга эришдим деб ўйлайман.

ҚЎПОЛ ЎЙИНЛАРИ ҲАҚИДА
Мен билан гаплашмаганлар мени "ўзини катта олади", "бошқаларни менсимайдиган" инсон деб ўйлашади. Аммо суҳбатдош бўлганлар ёки мени яқиндан биладиганлар бундай эмаслигини жуда яхши билишади. Хайрулла Каримов майдонга тушсам ҳамма нарсани унутади, ютқазишни ёмон кўраман. Тўп учун курашда қўрқсангиз жароҳат оласиз, агар қўрқмасангиз ҳеч қачон жароҳат олмайсиз. Тўғри вақтида қўпол ҳам ўйнайман, лекин бу нарса ҳеч қачон қасддан бўлмаган.


ҚИЗИЛ КАРТОЧКАЛАР

Равшан Эрматов менга энг кўп қизил карточка кўрсатган ҳакам бўлса керак. У футболчи бўлганида бирга ўйнардик. Уни жуда яхши билардим. Ҳозир ҳам кўчада дўстмиз, аммо майдонда у ҳакам, мен футболчи эдим. Тўп учун курашларда тўпга эмас рақиб оёғига тепиб юборганимда кўп бор қизил карточкалар берган. Энг аламли қизил карточка эса Марат Исмоилов томонидан "Пахтакор" билан ўйинда берилган деб ўйлайман. Учрашувдан сўнг ўша вазиятни кўриб чиққанмиз ва қизил карточка йўқлиги маълум бўлган. Ўша баҳсда ютқазгандик, шу боис алам қилган. Аммо мен ҳеч кимдан кек сақламайман ва ҳозир барчаси унутилган.

ЭНГ КАТТА МУКОФОТ ПУЛИ ҲАҚИДА
Олдин "Нефтчи" - "Навбаҳор" ўйини бўлса унга ҳеч қандай мукофот пули керак эмасди. Ҳақиқий дерби эди. Агар кейинги тур "Нефтчи" билан ўйин бўлса бугунги ўйин тугамай туриб ўша ўйин ҳақида ўйлашни бошлардик. Худди шундай вазият "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасидаги ўйинларда ҳам бўларди.

Раҳбарлар ўз вақтида катта муокофот пуллари беришган, хатто битта машинани пулини ҳам беришган. Лекин ўйиндан олдин ҳаёлингиз пулда бўлса ўша ўйинни 99 фоиз ютқазасиз. Агар ютсангиз маза қиласиз, халқ ҳам хурсанд бўлади, сиз ҳам молиявий томонлама рағбатлантириласиз. Мана шу ҳақиқий завқ.

Роналдиньонинг ўйинларини кўрганмиз тўғрими? У майдонга тушиб доим кулиб, чиройли финтлар қилиб юрарди. Ана шу футболчи футболдан завқ оларди.

ЭНГ АШАДДИЙ ДЕРБИ ҲАҚИДА
Бир йили "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувига "Барселона" собиқ президенти Жоан Лапорта келганди. Ўша ўйинга тайёргарлик жуда кучли эди. Иккала жамоа таркибида ҳам етакчи футболчилар бор эди. "Пахтакор"да Одил Аҳмедов, Александр Гейнрих, "Бунёдкор"да легионерлар бор эди. Учрашув бошланиши билан майдонда ҳақиқий жанг бўлганди. Рақиб билан жуда кескин кураш кечган. Ўша баҳсдан кейин Лапортанинг фикри сўралганида у хайрон қолганини айтган экан. Бугун футбол эмас гладиаторлар жанги бўлди, Ўзбекистонда мана шундай футбол ўйнашларини умуман кутмагандим деганди. Ана ўша йилларда ҳақиқий дерби бўларди.

ҚАЧОН МУРАББИЙ БЎЛИШГА АХД ҚИЛГАНИ ҲАҚИДА
Наманган ҳокими Хайрулла Бозоров жамоага ёрдам  беришимни сўраганлари учун 2017 йил бошида "Навбаҳор"га бориб келдим. Ёзда "Бунёдкор"га қайтдим ва шу клубдан бошқа жойда ишлай олмаслигимни тушуниб етгандим. Бахтиёр Бобоев келиб мураббийликка ҳаракат қилгин, ёшларга ҳам жой бўшатиш кераклигини айтгандилар. Исталган ёши катта футболчига ёшларга жой бўшатиб бер дейишса хурсанд бўлмайди. Фаолиятини тугатишни ҳеч ким истамайди. Аммо кейин бир ўзим қолиб ўйлаб кўриб уларнинг гаплари тўғрилигини тушуниб етдим. Фаолиятим ажойиб ўтди, кўплаб совринларга эга чиқдим. Ўтган йил мураббийлар учун C ва Б лицензияларига ўқидим. Худо хоҳласа бу мавсум А лицензияси учун ўқиш режада бор.

СОЧ ТУРМАГИ ҲАҚИДА
Сочимни ўстириш бу кимгадир тақлид қилиш ёки ўзига хос стил яратиш эмас. Шунчаки баъзи вақтда машғулотлар ва ўйинлар билан бўлиб анча вақт сочимни олдирмадим. Сарторош эса сочингизни ўстириб кўринг деди. Барчаси тасодиф туфайли бўлган. Кўпчилик мени Пуйольга ўхшаш учун шундай қилган дейди, бундай эмас. Олдин икки ҳафтада бир марта соч олдирардим, ҳозирда эса бир йилда икки ёки уч марта бораман. Вақтдан ҳам ютаман.


ОЛДИНГИ ВА ҲОЗИРГИ ФУТБОЛ ҲАҚИДА
90 йилларда ёш бола бўлганмиз. “Навбаҳор” мисолида олсак интернатдан Виктор Жалилов мени, Анвар Солиев ва Аъзам Ҳафизовни жамоага таклиф қилгандилар. Ўшанда жамоа сафида Фарҳод Магаметов, Олег Шацких, Геннадий Денисов, Сайдулло Турсунов, Тоҳир Мадраҳимов, Фарҳод Мусабоев.  Ўша пайтда олий лигада кўпроқ тажрибали футболчилар ўйнашарди. Ёшларга ҳозиргидек кўп имконият берилмасди. Ёш футболчилар жуда кам бўлишарди ва жуда кам ўйнашарди. Ҳозирда эса ёш футболчилар жуда кўпчиликни ташкил қилмоқда. Олдинлари клубларимизнинг ўртача ёши 32-33 бўлган бўлса, ҳозир адашмасам 25-26 ёш.  

Олдинги даврда юлдузлар кўп эди. Олий лига ўйинларига кимдир Миржалол Қосимовни кўриш учун стадионга борган, кимдир Игорь Шквиринни, яна кимдир Олег Шацкихни кўриш учун борарди. Фарғонада Лебедев, Мамотов деса мухлислар оқиб келарди. Кўпчилик ўша пайтда ҳақиқий юлдузлар, мастерлар кўп эди. Ҳозир ҳам бор, аммо юлдузлар жуда кам.

ЁШ ФУТБОЛЧИЛАР ҲАҚИДА
Ёш футболчилар қандай бузилиб кетишмоқда? Клуб раҳбари яхши ўйнаган ёш футболчининг ёнига келиб “Мени жамоамда ўйна, қанча пул керак бўлса бераман” дейди. Бўлди у ёш футболчи фақат пул ҳақида ўйлайди. Жамоаларда майдонга тушган футболчиларга бир хил мукофот пули берилади, мен ёшлигимда эса мукофот пулининг ярмини олардик. Хафа бўлмасдик, майдонга тушганимиздан хурсанд бўлардик. Ҳозир ёш футболчига камроқ пул берсангиз нима бўлади? Ўша пайтда нима учун камроқ пул беришганини кейин тушундим. Майли ёш футболчилар юлдуз бўлсин, бунга қаршимасман, лекин меҳнат қилишдан тўхтаб қолишмасин. Нега Месси ёки Роналду барча совринларни ютса ҳам кейинги ўйин янада кўпроқ куч билан ўйнашади? Мана улар ҳақиқий юлдузлар.

Бугунги кунда агентлар кўпайиб кетмоқда. Дейлик “Бунёдкор” академиясида 300-400 нафар бола ўқийди тўғрими, давлат шу болларга шароит яратиб берди тўғрими, уларни “Бунёдкор” тарбияланмоқда. Ўша футболчига клуб хўжайин бўлиши керак деб ўйлайман. Бу фақат “Бунёдкор” эмас “Пахтакор”, “Машъал” ёки “Насаф”да ҳам шундай бўлиши керак. Агентлар эса яхшироқ ўйнай бошлаган футболчининг ёнига келиб мен билан ишлайсанми сени хориж клубига ўтказаман деб бошини айлантиради. Ўша футболчини 3-4 йил тарбиялаган клуб ёки академия эса ҳеч нимасиз қолади. Бу тўғри эмаску.

НИМА УЧУН ХОРИЖДА ЎЙНАМАГАНИ ҲАҚИДА
"Машъал"да ўйнаган пайтимда бошқа футболчиларга хориж клублари қизиқаётгани ҳақида гап сўзлар чиқарди. Ўшанда нега менга ҳеч ким қизиқмайди деган ўй ўтарди. Йиллар ўтиб менга ҳам қизиқиш бўлганини билдим, раҳбарлар бу ўйинчи ўзимизга керак хорижга сотмаймиз деб жавоб беришган экан. Лекин фаолиятимдан афсусланмайман. Доим юқори мақсадларни қўйган клубларда ўйнаганман. Бир неча марта чемпион бўлдим ва кубок соҳибига айландим.

ЭНГ НОҚУЛАЙ ҲУЖУМЧИ
Ҳар хил ҳужумчилар бўлади. Бири тезкор, бири техникаси кучли бошқаси бўйдор бўлади. Александр Гейнрих билан кўп тўқнаш келганман. У жуда айёр эди, тўп учун курашда сал оёғим тегса чиройли йиқиларди ва жарима тўпи ишларди. Тоўғри йиқилишни ҳам билиш керак, шу боис унга қарши ўйнаш мен учун оғир эди. Курашга киришадиган бақувват ҳужумчиларга қарши эса маза қилиб ўйнардим.

БАХТИЁР ВА РУСТАМ АШУРМАТОВ ҲАҚИДА
Бахтиёр Ашурматовдек ҳимоячи бўлиш учун ўта кучли характер керак, мард бўлиш керак. У инсон билан бирга ўйнаганман. У ҳам жаҳл билан футбол ўйнарди. Бахтиёр ОЧЛ доирасидаги қайсидир ўйинда оёғидан жароҳат олган ва 10 дақиқача ўйнаган. Шифокорлар унинг оёқ суяги синганини айтишгач мен унинг ўрнига захирадан майдонга тушгандим. Тасаввур қилинг синган оёқ билан майдонда чопишни! Рустам Ашурматов эса тоғасига ўхшаган ҳимоячи бўлиш учун меҳнат қилишдан тўхтамаслиги лозим. У ҳам, мен ҳам туғма ҳимоячи эмасмиз. Агар янада кўпроқ машғулот қилса бунга эришса бўлади. Исталган футболчида юлдузлик касаллиги бўлади, менда ҳам бўлган, тан оламан. Агар Рустам Юлдузлик касалига чалинмаса, агар чалинса ҳам тезда ўзини қўлга ололса фойда бўлади. Кун келиб Рустам тоғасидек бўла олса бу нафақат "Бунёдкор" учун, балки Ўзбекистон терма жамоаси учун жуда катта фойда бўлади.


САМВЕЛ БАБАЯН ҲАҚИДА
Самвел Бабаян ҳақидаги саволга жавоб бермоқчи эмасман. Ҳар бир мураббий ютса зўр, исталган мураббийни олинг агар жамоа ютаверса мураббий зўр дейди. Ҳар қандай мураббий терма жамоадами ёки клубдами қаерда ишласа ҳам ютишни хоҳлайди. Ютқазишни ҳам билиш керак, 0:5 ҳисобида ютқазишингиз мумкин, лекин бор кучингизни майдонда ташлаб чиқиб кетишингиз мумкин.

ЯХШИ МУРАББИЙ БЎЛА ОЛМАСЛИКДАН ҚЎРҚМАЙДИМИ?
Барибир бир кун келиб бошлаш керак. Бошламасангиз юраверасиз. Лекин қачон шуни ичига кирсангиз қийинчилигини биласиз. Барча мураббийларим менга доим оғир касб эканлигини айтиб келишган. Қанча кучинг етса футболчи бўлгин, мураббийлик ҳақида ўйлама дейишарди. Мураббий ҳамма нарсага жавоб беради, ютса ҳам, ютқазса ҳам. Футболчи машғулот қилади ва уйига кетади. Мураббий эса қачон машғулот ўтказиш, қайси жамоа билан ўйнаш, режалар тузиш ва жамоадаги футболчилар билан тил топишишни билиш керак. Яхши футболчидан яхши мураббий чиқмайди деган гаплар бор. Лекин Зидан ва Гвардиола бунинг тескарисини исботлаб қўйишди. Бир йилдан буён мураббий бўлиб ишлаяпман, аммо жуда қийинлигини билдим.

ИНТЕРВЬЮ ҲАҚИДА
Тўғриси интервью беришга қизиқмайман. Гаплашгим кеган одам билан гаплашаман, йўқ десам шу инсон хафа бўлади деб бораман. Ташаббус ўзимдан чиқмайди, сизлар хурмат қилибсизлар мен ҳам сизларни хурмат қиламан. Бу ҳам ишимизнинг бир бўлаги.

НАМАНГАН ФАРЗАНДИ СИФАТИДА АКТОБЕДАГИ ФОЖЕА ҲАҚИДА
Жаҳлдор бўлсам ҳам кўнглим жуда бўш. Икки боланинг отаси гапирдилар, тўрақўрғонлик эканлар. Битта оиладан икки фарзанд экан. Йигитлар отасига сиз энди ишламанг энди сиз дам олинг биз ишлаймиз деб хорижга йўл олишганди. Атайин рўйхатни кўриб чиқдим, Деярли барчаси Намангандан ва кўпчилик 1998-1999 йилларда туғилган ёш йигитлар. Фурсатдан фойдаланиб мана шу ўтганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдираман. Барчанинг охирати обод бўлсин.


Қизил карточкалар "ҳукмдори" билан оппоқ суҳбат ВИДЕО



Нарзулла Сайдуллаев ва Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+13   
08 фев 12:40:14
Umid Ahmadjanov
Yana o'sha gap xayotda mard inson
+12   
08 фев 13:42:39
Arda Turan
Хайрулла Каримов жуда такводор инсон. Хаетда хаммага ердам кулини чузадиган софдил инсон. Туракургонда сой буйида Бунедкор чойхонасида куп утирганмиз
+7   
08 фев 12:49:14
Islom_Karimov_uz
Hayrulla aka inson sifatida ham sizni juda hurmat qilaman !!! Ishlaringizga rivoj
+6   
08 фев 13:21:26
♡_QALDIRG'OCH_♡
Samimiy...juda chiroyli intervyu..
Ofarin...

""Бугунги кунда агентлар кўпайиб кетмоқда. Дейлик “Бунёдкор” академиясида 300-400 нафар бола ўқийди тўғрими, давлат шу болларга шароит яратиб берди тўғрими, уларни “Бунёдкор” тарбияланмоқда. Ўша футболчига клуб хўжайин бўлиши керак деб ўйлайман. Бу фақат “Бунёдкор” эмас “Пахтакор”, “Машъал” ёки “Насаф”да ҳам шундай бўлиши керак. Агентлар эса яхшироқ ўйнай бошлаган футболчининг ёнига келиб мен билан ишлайсанми сени хориж клубига ўтказаман деб бошини айлантиради. Ўша футболчини 3-4 йил тарбиялаган клуб ёки академия эса ҳеч нимасиз қолади. Бу тўғри эмаску.""

Bu haq sòzlarizga esa ming ofarin Xayrullo oģa...
+5   
08 фев 20:44:16
Ruhiddin
Тўрақўрғондан эканимдан ғурурланиб кетдим. 1997 йиллари Тошкент.О.З.К. бизни районни мини бразилия деб атарди. Узбек футболига элга тануқли футболчилар етиштириб берган. Буни санашда қўл бармоқлари камлик қилади Олға Наманган олға Тўрақўрғон.
+5   
08 фев 12:38:24
Real_Madrid_Uzb
babayan:menda taktika degan tushuncha bo'lmasa ham men tarixda qoldim.
+4   
08 фев 12:43:56
SARVARBOSS 545
ПУОЛЬни узгинаси бу,хамма тарафлама ухшеди.КОИЛ!
+2   
08 фев 15:52:45
Gennaro Gattuso
Shu bratanni har Juma kuni namozda ko'raman
+2   
08 фев 13:21:10
♡_QALDIRG'OCH_♡
Samimiy...juda chiroyli intervyu..
Ofarin...

""Бугунги кунда агентлар кўпайиб кетмоқда. Дейлик “Бунёдкор” академиясида 300-400 нафар бола ўқийди тўғрими, давлат шу болларга шароит яратиб берди тўғрими, уларни “Бунёдкор” тарбияланмоқда. Ўша футболчига клуб хўжайин бўлиши керак деб ўйлайман. Бу фақат “Бунёдкор” эмас “Пахтакор”, “Машъал” ёки “Насаф”да ҳам шундай бўлиши керак. Агентлар эса яхшироқ ўйнай бошлаган футболчининг ёнига келиб мен билан ишлайсанми сени хориж клубига ўтказаман деб бошини айлантиради. Ўша футболчини 3-4 йил тарбиялаган клуб ёки академия эса ҳеч нимасиз қолади. Бу тўғри эмаску.""

Bu haq sòzlarizga esa ming ofarin Xayrullo oģa...
   
08 фев 23:43:47
Бони-М
Хайрулла газни бос, биламан сен мард инсонсан, сени купчилик хурмат килади ва хурматга лойик инсонсан.
   
08 фев 20:11:47
Abrσr SลγγσÐ φลŋ φσrυო
Meni ham ko'nglim Bo'sh Xayrulla aka))
   
08 фев 16:49:11
Gennaro Gattuso
Arda Turan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хайрулла Каримов жуда такводор инсон. Хаетда хаммага ердам кулини чузадиган софдил инсон. Туракургонда сой буйида Бунедкор чойхонасида куп утирганмиз
Ma SHa Alloh !!!
   
08 фев 16:37:21
Umid Ahmadjanov
Arda Turan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хайрулла Каримов жуда такводор инсон. Хаетда хаммага ердам кулини чузадиган софдил инсон. Туракургонда сой буйида Бунедкор чойхонасида куп утирганмиз
Gapingiz to'g'ri 100% qo'shilaman
   
08 фев 13:47:03
Taymurlan
Termamizda Shunaqa Ximoyachilarimizdan 4 ta boganda darvozada Lobanov tonka tursaxam yutqazmasdik kamida 0-0 oynardik))))
   
08 фев 13:28:57
arsenal1995
sochini oldirishkayam voxti yog ekande
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. Марказий ўйинда "Локомотив" "Пахтакор"га учта гол урди Суперлига. Марказий ўйинда "Локомотив" "Пахтакор"га учта гол урди
Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  205
Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз беринг Ўзбекистон МТЖнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз беринг
Хабарингиз бор, келаси йилнинг 5 январь – 1 февраль кунлари Бирлашган ...  139
Лопетеги кетадими? "Реал" ўз майдонида "Леванте"га мағлуб бўлди (+ФОТО) Лопетеги кетадими? "Реал" ўз майдонида "Леванте"га мағлуб бўлди (+ФОТО)
"Реал" ҳамда "Леванте" ўртасидаги ЛаЛиганинг...  122
Андрей Канчельскис: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди" Андрей Канчельскис: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди"
“Навбаҳор” – “Бухоро” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей...  98
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг