UZ

Сўнгги янгиликлар

18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  2 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  3 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1

Интервью. Достон Ҳамдамов: “Сингапурнинг энг хавфли нуқтаси - ҳужум” Янгиликлар

Интервью. Достон Ҳамдамов: “Сингапурнинг энг хавфли нуқтаси - ҳужум”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча пойтахтимиздаги “Жар” стадионида Сингапурга қарши сўнгги тайёргарлик машғулотини олиб борди.

Машғулотлар якунлангач Достон Ҳамдамов билан бўлажак ўйин ҳақида суҳбатлашдик. 

- Терма жамоа аъзоларини мураббийларнинг кўрсатмаларини қувноқ кайфиятда бажаришга интилаётганини нима билан изоҳлаш мумкин?

- Умуман олганда буни кайфият яхшилиги билан боғлаш ўринли бўлади. Яман билан ўйинни эсдан чиқариб, олдинда кутаётган Сингапурга қарши тайёрландик. 


- Кейинги турда қўлга киритилган уч очко орқали имкониятларимизни яхшилаб олиш эҳтимоли мавжуд. Демак бизни фақат ғалаба қониқтиради. Футболчиларда босим йўқми? 

- Насиб қилса ватанмизга ғалаба билан қайтишга ва халқимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Муваффақият учун бор кучимизни ишга соламиз.



- Ўз ўйинингиз ҳақида нима дея оласиз? Боиси Эктор Купер даврида қанотларда яккаланиб қолардингиз, энди эса кенг майдон бўйлаб ҳаракатланяпсиз...

- Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша тактикаси ва фаласафаси бор. Берилаётган кўрсатмаларни мукаммал тарзда бажараётганимиз учун ўйинмиз чиқяпти. Бошқа гап йўқ. Жамоа қай даражада аҳил ва иноқ бўлса, ғалабалар сони кўп бўлади. 


- Сингапурнинг энг хавфли нуқтаси қайси деб ўйлайсиз?

- Менимча олдинги чизиқ. Улар тўпни йўқотган заҳотиёқ кучли прессинга ўтишади. Муносиб ва жиддий қаршилик кўрсатишади деб ўйлайман. Икки терма ҳам уч очко учун майдонга тушади. 



Абдулазиз суҳбатлашди   


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика