UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  1 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   1 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  3 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  3 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  1 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  1 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  6 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  8 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  6

Интервью. Достон Ҳамдамов: “Сингапурнинг энг хавфли нуқтаси - ҳужум” Янгиликлар

Интервью. Достон Ҳамдамов: “Сингапурнинг энг хавфли нуқтаси - ҳужум”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча пойтахтимиздаги “Жар” стадионида Сингапурга қарши сўнгги тайёргарлик машғулотини олиб борди.

Машғулотлар якунлангач Достон Ҳамдамов билан бўлажак ўйин ҳақида суҳбатлашдик. 

- Терма жамоа аъзоларини мураббийларнинг кўрсатмаларини қувноқ кайфиятда бажаришга интилаётганини нима билан изоҳлаш мумкин?

- Умуман олганда буни кайфият яхшилиги билан боғлаш ўринли бўлади. Яман билан ўйинни эсдан чиқариб, олдинда кутаётган Сингапурга қарши тайёрландик. 


- Кейинги турда қўлга киритилган уч очко орқали имкониятларимизни яхшилаб олиш эҳтимоли мавжуд. Демак бизни фақат ғалаба қониқтиради. Футболчиларда босим йўқми? 

- Насиб қилса ватанмизга ғалаба билан қайтишга ва халқимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Муваффақият учун бор кучимизни ишга соламиз.



- Ўз ўйинингиз ҳақида нима дея оласиз? Боиси Эктор Купер даврида қанотларда яккаланиб қолардингиз, энди эса кенг майдон бўйлаб ҳаракатланяпсиз...

- Ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша тактикаси ва фаласафаси бор. Берилаётган кўрсатмаларни мукаммал тарзда бажараётганимиз учун ўйинмиз чиқяпти. Бошқа гап йўқ. Жамоа қай даражада аҳил ва иноқ бўлса, ғалабалар сони кўп бўлади. 


- Сингапурнинг энг хавфли нуқтаси қайси деб ўйлайсиз?

- Менимча олдинги чизиқ. Улар тўпни йўқотган заҳотиёқ кучли прессинга ўтишади. Муносиб ва жиддий қаршилик кўрсатишади деб ўйлайман. Икки терма ҳам уч очко учун майдонга тушади. 



Абдулазиз суҳбатлашди   


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика