"Интер" ва МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун курашади

Sherzod Nurmatov
24 фев 2026
"Барселона" қанот ҳимоячиси Алекс Бальде олдида фаолиятини давом эттириш учун бир нечта вариант бор.

Унга "Манчестер Юнайтед" ва Миланнинг "Интер" клуби даъвогарлик қилмоқда.

"Қизил иблислар" Бальдени ҳимоя қаноти учун узоқ муддатли ечим деб ҳисобламоқда. "Интер" эса испаниялик ўйинчи орқали, келаси ёзда Димарко кетганидан кейин пайдо бўладиган бўшлиқни тўлдирмоқчи.

Эслатиб ўтиш жоизки, Бальденинг "Барселона" билан шартномасида жуда катта товон пули белгиланган. Каталонияликлар Алекс билан тузилган шартномага 1 млрд евро миқдорида бадал киритган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com