

"Тасдиқлашим мумкинки, биз Андре Онана ва Генрих Мхитарян билан текинга шартнома имзоладик, футболчилар билан боғлиқ иккала келишув амалга ошди", - дейди Маротта.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Мхитарян "Рома" таркибида 2021/22 йилги мавсумда барча мусобақаларда 44 та ўйинда 5 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
"Барселона" академияси тарбияланувчиси бўлган 26 ёшли Онана эса 2015 йилдан буён "Аякс"да ўйнаб келаётганди. У Амстердам клуби сафида барча мусобақаларда 204 та ўйин ўтказган, шулардан 84 тасида дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган.
Шунингдек, у Камерун терма жамоаси сафида 17 та ўйин ўтказган, шулардан 9 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.



