

Сербиялик ҳимоячининг трансфер қиймати 2 млн еврони ташкил қилади, деб ёзди журналист Фабрицио Романо. Музокаралар яқин соатлар ичида якунланиб, расман эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Коларов "Рому" таркибига 2017 йилда "Манчестер Сити"дан 5 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.



