

Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" хабар берди. Манбанинг келтиришича, товон пули 110 млн евродан 130 миллионга оширилади. Бундан ташқари, "Интер" Мауронинг йиллий маошини 4,5 миллион евродан 7 миллионга оширишга тайёр. Яна хабар қилинишича, Икардининг ўзи ҳам "нерадзуррилар" билан шартномани узайтиришга рози ва клубини ўзгартириш ҳақида ўйламаяпти.
Маълумки, аргентиналик форвардга "Реал" даъвогарлик қилмоқда.




