UZ

Сўнгги янгиликлар

20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  0 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  1 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  3 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  10 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  5 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  56 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4

"Интер" билан ўйинда ҳушини йўқотган Эдоардо Бове футболга қайтмаслиги мумкин Янгиликлар

"Интер" билан ўйинда ҳушини йўқотган Эдоардо Бове футболга қайтмаслиги мумкин

А Сериянинг 14-турида "Интер"га қарши ўйинда ҳушини йўқотиб, реанимацияга тушиб қолган "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Эдоардо Бове катта футболга қайтмаслик эҳтимоли бор.

Бу ҳақда Италиянинг "La Nazione" нашри хабар берди.

Манбага кўра, ярим ҳимоячи Бове энди футбол ўйнай олмай қолиши хавфи бор. Ҳозир у реанимация бўлимидан кардиология бўлимига ўтказилган. Тўғри ташхисни аниқлаш учун тестлар давом этмоқда.

Агар таҳлиллар юрак патологиясининг намоён бўлишини тасдиқласа, у вақт ўтиши билан спортчини касалнинг қайталанишига дучор қилади. Шунинг учун ҳам дефибриллятор имплантацияси талаб қилинади. Спорт тиббиёти кўрсатмаларига кўра, дефибрилляторли спортчилар рақобатбардош спорт машғулотларида қатнашиши тавсия қилинмайди. 

Эдоардо Бове жорий мавсум "бинафшаранглилар" сафида 15 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика