Инсиньенинг агенти форварднинг МЛСга эҳтимолий йўл олиши ҳақида гапирди
16 дек 2021 15:47
Янгиликлар
Инсиньенинг агенти форварднинг МЛСга эҳтимолий йўл олиши ҳақида гапирди
"Наполи" ҳужумчиси Лоренцо Инсиньенинг агенти Винченцо Пизакане форварднинг МЛС жамоаси бўлмиш "Торонто"га эҳтимолий ўтиши ҳақида гапирди.
"Лоренцо "Наполи"ни севади, аммо биз шартномани узайтириш борасида келишувга эришишдан йироқмиз. "Торонто"нинг таклифи? Дель Пьеро каби МЛСдаги ўйинлар тажрибаси - тўлиқ амалга ошиши мумкин бўлган вариант. 2 январдан кейин нима бўлишини кўрамиз", - дейди Пизакане.
Инсинье 2021/22 йилги мавсум "Наполи" таркибида 18та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 6та ассист қайд этди.
30 ёшли италияликнинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар