UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Россия Осиёга ўтиши мумкин  2 21:00ЖЧ-2022. Хорватия ва Канада терма жамоалари ўзаро куч синашмоқда (матнли трансляция)  3 20:38ЖЧ-2022. Хорватия - Канада учрашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди  4 20:15Эшитдик-да! Фарруҳ Икромов "Бунёдкор"дан кетмоқда. Унинг кейинги жамоаси қайси бўлади?   27 19:57ЖЧ-2022. Бельгия 2-турда Марокашга мағлуб бўлди  56 19:50ФОТОГАЛЕРЕЯ. ЖЧ-2022. Япония– Коста-Рика 0:1  0 19:33Жавлон Гусейнов: "ЖЧ-2022да Аргентинага мухлислик қилмоқдаман"  1 19:30Рашид Ғофуров: “Мавсум бошида Про лигага чиқиш вазифаси қўйилмаганди”  3 19:20МЮнинг асосий трансфер мақсади маълум бўлди, бироқ улар бу харид учун катта пул сарфламоқчи эмас  0 19:07Марокаш терма жамоаси дарвозабони сирли равишда ғойиб бўлди. Бунинг сабаби маълум  16 18:47Руни: "Кейнни Уэльсга қарши ўйнатмасдим"  0 18:30Петр Зелиньский championat.asia мухбирига: "Эртадан Аргентина ҳақида ўйлай бошлаймиз"  4 18:23АПЛ жамоасида бош мураббий ўзгарди  0 17:50Агент "Атлетико" Фелишни қанчага нархлаётганини айтди  2 17:35Агар Франция совринли ўринга эга чиқса, Бенземага медаль берилади  10

Инглизлар Холандни АПЛдан қувиб юбориш учун петицияларга имзо чекишмоқда. Бунинг сабаби... Янгиликлар

Инглизлар Холандни АПЛдан қувиб юбориш учун петицияларга имзо чекишмоқда. Бунинг сабаби...

Лапорт эса норвегияликни умуман футболдан четлатиб юборишни таклиф қилди.

Эрлинг Холанд АПЛга ўтганини сезмаяпти. АПЛдаги саккизта ўйинда 14+3, барча мусобақаларда 12та ўйинда 19та гол — афтидан, норвегияликнинг ҳар қандай ўйинда таркибда бўлиши баҳсни бироз адолатсизроқ қилади. Мухлисларда Холанд одам эмаслиги бўйича шубҳалар кўпаймоқда.


Ҳафта давомида ҳужумчини тўхтатиш учун мўлжалланган бир нечта кулгили петициялар пайдо бўлди.


"Бу шунчаки адолатсизлик", — деб ёзди Change.org'даги Ten Hag's Reds ники остидаги петиция муаллифи. У ҳали ҳам дербидаги 3:6ни эсдан чиқара олмаётган кўринади. — Биз барчасини ўзгартиришимиз мумкин. Биз ҳаракат қилишимиз керак бўлган пайт келди, одамлар. Бу роботга мамлакатимизда юришга ортиқ имкон бермаслигимиз керак!".



Ушбу платформадаги иккинчи петиция муаллифи шундай тушунтирди: "Холанд — жиддий муаммо. У кутилмаганда пайдо бўлади ва бу буюк халқдаги меҳнаткаш инсонларнинг дам олиш кунларини доимий равишда бузади. Жамиятимиздаги миллионлаб инсонларнинг психологик соғлигини ҳимоя қилиш учун масала ҳал этилиши керак. Бу бошида қизиқ эди, аммо ҳозирда миллий хавфсизлик масаласига айланиб бормоқда".


Ушбу петициялар бир неча юзлар имзоларга эга бўлди, аммо Marca'нинг маълум қилишича, энг оммалашган петиция Британия парламенти ва ҳукуматига йўллангани бўлган: илтимос оддий — ҳужумчини АПЛдан қувиб юбориш, чунки "Ман Сити" таркибида робот ўйнамоқда.



Нашр петиция икки миллиондан ортиқ имзо тўплаганини таъкидламоқда, шундан сўнг уни сайтдан ўчириб ташлашди. Буни сайт модераторлари қилишлари мумкин эди, сабаби петиция сақланиб қолинса, қонун бўйича у Британия парламентида муҳокама қилиниши керак эди.


Аммо, сўнгги петиция катта эҳтимол билан фейк бўлган. У депутатларга қадар етиб бормаган, аммо уни жамоада муҳокама қилишган. Эмерик Лапорт мухлисларга қўшилди ва шеригини нафақат АПЛдан, балки умуман футболдан четлатишга чақирди.



Тез орада ўйинчини Англиядан чиқариб юбориш хоҳиши ҳақида Пеп Гвардиоладан чўрашди.


"Кечирасиз?" — дея бошида гапирди мураббий тушунмаган ҳолда. Испанга озгина петиция ҳақида тушунтиришганида, у жилмайган ҳолда гапирди: "Ҳазил тариқасида, бу яхши".



Шундан сўнг Пеп форвард учун мақтовларни аямади: "Унда ақлбовар қилмас инстинкт бор, тўп келишига бир сония қолган керакли жойда бўлиши ажойиб. Мураббий буни ўргата олмайди, бу имконсиз. У буни Норвегияда, Австрияда қилган, бу табиий равишда рўй беради, у тўпни ҳис қилади. Бизни танлаганинг учун раҳмат, бундай иқтидор борлиги бизнинг омадимиз".


Холандни тўхтатиб бўлмаяпти, Анчелотти Фергюсоннинг рекордини такрорлади ва Мессида янги ютуқ




Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher Ostonov
Рейтинг: +10   

Фикрлар

+11   
08 окт 13:27:48
Soccerland777
Биз хам Бабаянни футболдан қувиш учун овоз тўпласакмикан? Бабаянни робот ё роботмаслигини билмиману, лекин уям точно одаммас)
+4   
08 окт 14:01:57
,Хаqiqiy Kazim.
САИД БУРХОН! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хммм бу робот месси ва роналду эрасига нукта куйди. Энди бутун шу бола хакида гапиради. Холандга Ким ракобатчи буларкин шу савол кийнайди. Мбапеми? Мен бунга ишонмайман. Мбапе хозрдан ракобатдан пойгадан чикди назаримда
Бир тийинга киммат гап
+3   
08 окт 12:47:07
САИД БУРХОН!
Хммм бу робот месси ва роналду эрасига нукта куйди. Энди бутун шу бола хакида гапиради. Холандга Ким ракобатчи буларкин шу савол кийнайди. Мбапеми? Мен бунга ишонмайман. Мбапе хозрдан ракобатдан пойгадан чикди назаримда
+2   
08 окт 15:22:23
Soccerland777
Navbahor_muxlislar jamoasi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
U sizga nima qildi.... Faqat rostini ayting...))))))
Butun O'zbek muxlislaridan so'rang bu savolni ... .
+2   
08 окт 14:24:48
Soccerland777
Балки Холанд кўп гол ураётгандир, лекин хақиқий мухлис Роналду ва Месси (айниқса Месси) ўйинидан ўзгача завқ оларди. Холанд шунчаки тўпни дарвозага киритяпти холос.
+1   
08 окт 17:16:04
Sophisticated
Qirol Zidan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ҳоланд яхши ҳужумчи, лекин у даражада даҳшатли эмас. Шунчаки, кучсиз чемпионатда ўзини кўрсатяпти. А серия ёки Ла Лигада ўйнаса кўрамиз.
Uxaxaxa. Tugadim kulib boru. xD
+1   
08 окт 14:10:57
Qirol Zidan
Ҳоланд яхши ҳужумчи, лекин у даражада даҳшатли эмас. Шунчаки, кучсиз чемпионатда ўзини кўрсатяпти. А серия ёки Ла Лигада ўйнаса кўрамиз.
+1   
08 окт 14:10:15
MuhiddinRealMadrid
Qiziq a saytda 2 kazim bormi? said burhon kim unda ikkalasiyam komentlari judayam ohshash shunchalik ham tasodif bo'ladimi.....
   
08 окт 18:20:44
Azamatjon Adashov
Gvardiyoladan cho'rashdimi yoki So'rashdimi Savodli inson yozgan ekan )))
   
08 окт 18:06:32
Real~14 ☆
САИД БУРХОН! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хммм бу робот месси ва роналду эрасига нукта куйди. Энди бутун шу бола хакида гапиради. Холандга Ким ракобатчи буларкин шу савол кийнайди. Мбапеми? Мен бунга ишонмайман. Мбапе хозрдан ракобатдан пойгадан чикди назаримда
Bu gapiz haq endi yangi davr boshlandi Hozir hollandni davri hammasi sezon ohirida ko'rinadi yani Bahorda agar shunday davom etsa 2023 oltin topga asosiy davogar bo'ladi Roni messi bular endi sekin sirpanadi
   
08 окт 18:00:32
Real~14 ☆
Hullas yashil sahnaga Holland keldi bu qancha yil cho'qqida tura oladi bilmaymizu bu sezon bu ketishda eng zori boladi
   
08 окт 17:19:31
Nabijon Murotov.
Holand odam uning sheriklari vaziyat qilish boyicha shunchaki super. Sitiga shunday saviyadagi hujumchi kerak edi, va gollar urilishi aniq edi. Misol uchun Holland Norvegiyada ortamiyona Serbiyadan bir necha bor dakki yegan. Holand bu bir tepar yakunlovchi super hujumchi, lekin uni Ronaldu va Messi hattoki Mbappe bilan ham solishtirish mumkin emas
   
08 окт 14:56:05
Navbahor_muxlislar jamoasi
Soccerland777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Биз хам Бабаянни футболдан қувиш учун овоз тўпласакмикан? Бабаянни робот ё роботмаслигини билмиману, лекин уям точно одаммас)
U sizga nima qildi.... Faqat rostini ayting...))))))
   
08 окт 14:49:39
leva8989
Zo'rmi, omadini bersin. Oxirgi nuqtani yakunlashga xozirda eng zori shu bola.
   
08 окт 14:25:43
Haqiqat-2
САИД БУРХОН! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хммм бу робот месси ва роналду эрасига нукта куйди. Энди бутун шу бола хакида гапиради. Холандга Ким ракобатчи буларкин шу савол кийнайди. Мбапеми? Мен бунга ишонмайман. Мбапе хозрдан ракобатдан пойгадан чикди назаримда
Хуш... Холанд ва Мбаппе... Мбаппе Жахон чемпиони, Миллатлар лигаси голуби... Техникаси Холанддан ута кучли. Холанд якунлаш ва ички 9 лик футболчиси. Лекин курамиз ким ОТни биринчи оларкин
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика