

"Эвертон", "Вест Хэм Юнайтед" ва "Ньюкасл" жамоалари 25 ёшли Шотландия терма жамоаси футболчиси Киран Тирнини қўлга киритишга уриниб кўради.
Футболчи "Эмирейтс"да етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани боис ҳолатидан мамнун эмас. Шу туфайли бошқа АПЛ клублари унга шундай имкониятни тақдим эта олишини билдирмоқда.
Киран Тирни жорий мавсум "тўпчилар" сафида атиги 4 та ўйинни асосий таркибда бошлади.


