Индонезиялик дарвозабон рақиби билан тўқнашиб кетиши оқибатида вафот этди

Оқил Абдубарноев
22 дек 2021, 19:32
Индонезиянинг "Торнадо" клуби дарвозабони Тауфик Рамси рақиби билан тўқнашиб кетди ва бунинг оқибатида вафот этди.

Фожиа Индонезия учинчи дивизиони доирасида "Торнадо"нинг "Вагана" клубига қарши ўйинида юз берди.

20 ёшли Рамси тўпга чиқиш вақтида рақиби билан тўқнашди ва ҳушидан кетди.

Уни зудлик билан касалхонага олиб боришган, бироқ шифокорлар йигитнинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/SuporterFC