"Ньюкасл" Исакни жаримага тортади

Sherzod Nurmatov
15 авг 2025
"Ньюкасл" раҳбарияти швециялик ҳужумчи Александер Исакка ўтказиб юборилган ўйинлар учун жарима белгилайди.

"Daily Mail" хабарига кўра, "ҳаккалар" ҳали жамоа билан машғулот ўтказишдан бош тортаётган 25 ёшли швециялик футболчини жаримага тортмаган. Исак "Ньюкасл"нинг учрашувларини ўтказиб юбора бошласа, жарима солинади. Эдди Хау жамоасининг АПЛ янги мавсумидаги илк ўйини 16 август куни бўлиб ўтади. "Ҳаккалар" "Астон Вилла"га қарши майдонга тушади ва бу ўйинда Исак ўйнамайди. 

Эслатиб ўтамиз, Александер Исак уни ёзги трансфер ойнасида "Ливерпул"га қўйиб юбормаган "Ньюкасл" шарафини ҳимоя қилишдан бош тортмоқда. Айни дамда экспертлар швециялик ҳужумчининг трансфер қийматини 120 миллион еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail